Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Милован Раевац: "Ўзбекистон кучли эканини бугун исботлади"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш баҳси олдидан бугун, 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида таиландликлар бош мураббийи Милован Раевац ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйин давомида бир қатор имкониятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон жуда кучли ва улар бугун буни исботлади. Умуман, қизиқарли ва курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Рақиб ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Дарвозамизга киритилган биринчи голини бартараф этиш мумкин эди, бироқ иккинчи гол профессионалларга хос тарзда киритилди.

Албатта, бугун бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Имкон кадар барчага имкон беришни ва келажакда яхши натижалар қайд этишни истаймиз. Бугун вазиятлардан фойдалана олмадик, агар фойдаланганимизда дуранг ўйнашимиз мумкин эди. Асосий мақсадимиз — навбатдаги Жаҳон чемпионати саралашида ва қитъа биринчилигида муносиб қатнашадиган янги жамоа қуриш”, – деди Таиланд бош мураббийи Милован Раевац.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон 12 июнь куни сафарда Эрон меҳмони бўлади. Таиланд эса “B” гуруҳи 8-турида 13 июнь куни БАА термасига қарши кураш олиб боради. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 22:46, 06.06.2017.
Ўқилди: 7099 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик