Чемпионлар лигасининг 2016/17 мавсумида «Ювентус» энг кўп даромадга эга бўлди.
Финалда ютқазган туринликлар 109 млн евро ишлаб олди, деб хабар бермоқда AS. Қизиғи шундаки, кубок соҳиби бўлган «Реал» «Ювентус»га қараганда 28 млн кам даромад олган.
Мусобақани чоракфиналда тарк этган «Лестер» 78 млн евро, «Наполи» эса 66 млн евро даромад олган. Яримфиналгача етиб келган «Монако» 64 млн евро билан кифояланган. Кейинги ўринларни «Арсенал» (62 млн), «Барселона» (61 млн), «Атлетико» (60 млн), ПСЖ (56 млн) ва «Бавария» (55 млн) эггалаган.
Эслатиб ўтамиз, 2015/16 мавсумда энг кўп даромадни «Манчестер Сити» олган эди - 83,9 млн евро.