«Ҳоффенҳайм» раҳбарияти бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан ҳамкорликни узайтирди.
Янги шартномага кўра, 29 ёшли мутахассис 2021 йилгача жамоани бошқарадиган бўлди.
«Ҳамкорликнинг узайтирилиши барқарорлигимизнинг исботидир. Бўлажак чорловларга хурсандман» - деди Нагельсманн бу ҳақда.
Германия чемпионатининг ўтган мавсумида «Ҳоффенҳайм» 4-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.