Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

20 ёшли латвиялик теннисчи қиз "Ролан Гаррос"да мўъжиза кўрсатиб, мусобақа ғолиби бўлди

Баҳо:
+1 | -

Францияда ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасида аёллар турнирининг ғолиби аниқланди.

Финалда 20 ёшли латвиялик Елена Остапенко руминиялик Симона Халепни уч сет (4:6, 6:4, 6:3) якунига кўра мағлуб этиб, ўз фаолиятида илк маротаба "Катта дубулға" сериясига кирувчи мусобақани ютди.

Остапенко бундай натижага эришган биринчи латвиялик теннисчи бўлди. Бундан ташқари, Остапенко US Open-2004’ни ютган Светлана Кузнецовадан кейин, "Катта дубулға" мусобақасини ютган энг ёш теннисчи бўлди.

Дунёнинг 47-ракеткаси сифатида турнирга келган теннисчи 1933 йилдан бери, бу мусобақанинг кучли теннисчилари қаторига киритилмаган илк чемпиони бўлди.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:31, 11.06.2017.
Ўқилди: 8764 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.