Бир вақтлар унинг иқтидори ҳақида сўзлашганда мамлакат футболида янги Мальдини пайдо бўлди дея бонг уришди. Мамлакатнинг гранд клублари уни ўз таркибида кўришни истади. Уни дунё юлдузлари даражасидаги ўйинчи деб мақташди. Ўшанда "Фиорентина" сафида тўп тепаётган бу ёш иқтидор эгаси мамлакат Олимпия терма жамоаси билан Афина-2004 Олимпиадасига олиб кетилди. Унинг жамоаси мусобақанинг ярим финалида Аргентинадан шармандали мағлубиятга учради - 0:3. 3-ўрин учун матчда эса Осиё қитъаси вакили Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб Олимпиада бронза медалини қўлга киритди. Бу унинг катта футболдаги дастлабки қадами эди.
Олимпиада ўйинларидан кейин уни мамлакат футболи грандларидан бири "Ювентус" ўз сафига қўшиб олди. Ўша мавсумдаёқ "Юве" билан мамлакат чемпиони бўлди. Келгуси мавсумда ҳам у жамоаси билан Скудеттони қўлга киритди. Бироқ ҳамма нарсани остин-устун қилиб юборган бир воқеа юз бериб, унинг жамоаси жиддий зарар кўрди. Италия футболидаги айрим кўзбўямачиликлар фош этилди-да, "Ювентус" , "Милан" каби гранд клублар аёвсиз жазоланди. Масалан, "Ювентус"дан охирги икки Скудетто олиб қўйилди. Бу ҳам етмагандай, Турин суперклуби "Б" серияга сургун қилинди. Бундан нафақат "Ювентус" балки мамлакат футболи ҳам жиддий зарар кўрди. Бир вақтлар Европада биринчи ўринда тилга олинган Италия жамоалари мана неча йилдирки, олдинги ҳолатига қайтолмаяпти.
Ўша воқеадан кейин "Ювентус"ни кўпгина етакчилар тарк этишди. Аммо қаҳрамонимиз энг оғир дамларда ҳам "Ювентус"ни ташлаб кетмади. Ҳа, у Мальдини ва Неста даражасидаги футболчи. Унинг маҳоратига шак-шубҳа йўқ. Аммо унга энг керакли нарса — омад етишмасди. Шундай ўйинлар бўлдики, жамоаси йирик ҳисобда ўйинни бой берганда ҳам ёлғиз унинг фаоллиги майдонда сезилиб турди.
Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.