Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Даврон Файзиев: "Мухлисларимизга раҳмат"

Баҳо:
+ | -

Олий лига 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жиддий ўйин ва жиддий рақибга тайёргарлик кўргандик. Чунки "Навбаҳор" жамоаси йил бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб, сенсацион натижаларни қайд этишди. Улар ўз мухлисларини хурсанд қилиб келаётган жамоа эди. Кубок ўйинидан сўнг 2 хафталик таътил икки жамоа мураббийлари учун қийинчилик туғдиргани жамоаларнинг майдондаги кўрсатган ўйинидан билинди. Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасидаги ўйинлари сабабли юзага келган танаффусдан демак биз унумли фойдаланган бўламиз. "Навбаҳор"нинг "Бухоро" ва "Бундёкор"га қарши ўйинларининг видео тасмасини ўрганиб чиққандик. Бугун кубок доирасидаги "Бухоро"га учралган 0:3 ҳисоби тасодиф эканлигини исботлашимиз керак эди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Барча жамоа аъзолари ва раҳбарларини ютуқ билан табриклайман. Биринчи давранинг якунланишига 2 тур қолди. Ушбу ўйинларни ҳам максимал очко тўлаган холда якунлашга ҳаракат қиламиз", - деди Файзиев.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:00, 14.06.2017.
Ўқилди: 4099 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.