Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Вадим Абрамов: "Қўл остимдаги таркиб билан имкон даражасида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 13-турида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилди.

Беллашувда самарқандликлар 2:3 натижасида ғалабага эришишди. Ўйиндан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамов баҳс борасида қўйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Бугун сўнгги чизиқда фақат битта ҳимоячи билан ўйнадик. Хозирги пайтга келиб мудофада ўйнайдиган футболчилар етишмовчилигига дуч келяпмиз. Оддий вазиятларда 2 та гол ўтказиб юборилди. Бу эса мақсадимизни янада қийинлаштирди. Голлардан сўнг ўйинни назорат қилиб, рақибга босим уюштиришга уриндик. Бироқ иккинчи таймдаги учинчи тўп вазиятни янада оғирлаштирди. Мен жамоага келишим билан ҳаммасини бирданига ўзгартира олмайман. Хозир қўл остимдаги таркиб билан имкон даражасида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Албатта айни пайтда "Нефтчи"нинг турнир жадвалидаги ўрни йигитларга қўшимча босим юклаб турибди. Ҳозир бизга ғалаба хар қачонгидан ҳам кўпроқ керак. Фикримча, йигитлар мен қўйган вазифаларни охиригача яхши англамаган кўринади. Ўйинимизда тартибсиз ҳаракатлар кўп. Буни изга солиб олиш учун вақт керак. Ҳужум чизиғи борасида ишлаяпмиз. Бугун рақиб дарвозасига 2 та гол урдик. Бу яхши ҳолат. Хатто ушбу голлар бизнинг ғалабамиз учун етарли бўлар эди. Бироқ "Динамо"нинг голлари барча режани барбод қилди.

Ўз ишимни энди бошладим. Жамоадаги камчиликлар секин-аста ўзини кўрсатяпти. Бизга маҳоратли ижрочилар керак. Давра охиригача ким аслида ким эканлигини билиб олса бўлади. Биринчи даврадан сўнг жамоа учун керакли бўлган футболчиларни олиб қоламиз. Менинг ўз тактикаларим бор. Уларни яшил майдонда намойиш этиб бериш учун юқори савияли футболчилар керак бўлади.

Легионерларни машғулотларда кўришим билан бир қарорга келдим. Уларнинг савияси бизнинг чемпионатда легионер мақомида ўйнаш учун етарли эмас. Шу сабаб бугун уларни майдонга туширмадим, - деди Абрамов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 23:30, 14.06.2017.
Ўқилди: 5726 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.