Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон миллий термаси натижаларидан ранжиган футбол мухлислари Абдулазиз Комиловга шикоят қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 июль куни ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказади. ТИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, вазирга ҳозирданоқ мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларнинг асосий қисмини хорижга чиқиш ва хориждан қайтиш, хорижда бўлган вақтда ёрдам олиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти билан боғлиқ масалалар ташкил этади.

Айни вақтда, ТИВ матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, «Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан тушган мурожаат ҳақида ҳам вазир хабардор қилинган».

Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, «барча мурожаатлар рўйхатга олинмоқда», мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, фуқароларга расмий жавоблар ва тегишли изоҳлар берилади.

Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ—2018 саралаш баҳслари доирасида Теҳронда Эронга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур учрашувдан сўнг футбол жамоатчилиги миллий терма бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилган эди.

Ўзбекистон футбол федерацияси 15 июнь куни махсус баёнот билан чиқиш қилиб, Бабаян бошлиқ мураббийлар штаби камида 5 сентябрга қадар ишлашини маълум қилди — шу куни миллий терма ЖЧ—2018 саралашидаги сўнгги ўйинни ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:36, 15.06.2017.
Ўқилди: 20371 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.