Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Чилилик журналистни чув туширган таксичи қўлга олинди

Баҳо:
+ | -

Конфедерациялар кубогини ёритиш учун Москвага келган журналистни чув тушириб кетган такси ҳайдовчиси қўлга олинди.

Маълумки, 17 июнь куни Россияда Конфедерациялар кубоги старт олади. Мусобақани ёритиш

учун дунёнинг турли бурчакларидан журналист ва мухбирлар етиб келмоқда.
Хусусан, Radio Chili ходими Диего Гаспар Миранда ҳам Москва шаҳрига етиб келди. Бироқ журналист келган заҳотиёқ нохуш воқеа иштирокчисига айланди. У «Домодедово» аэропортида таксига ўтириб, Москва марказидаги меҳмонхонага етиб келган. Ҳайдовчи эса ундан 50 минг рубл (тахминан 800 АҚШ доллари) талаб қилган. Нархлар ҳақида тасаввурга эга бўлмаган меҳмон пулни таксичига бериб юборган. Аммо кейинчалик у аэропортдан Москва марказига етиб келиш бор йўғи 3 минг рубл эканини билиб қолган.

Шундан сўнг, Миранда полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Полиция эса қисқа фурсатда фирибгарни қўлга олган. У Москва вилоятида яшовчи фуқаро бўлиб чиққан. Айни вақтда гумонланувчи полиция бўлимида ушбу ҳолат юзасидан кўрсатма бермоқда. Унга нисбатан "Фирибгарлик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 00:22, 17.06.2017.
Ўқилди: 4320 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик