Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

“Пахтакор” Ёшлар лигасида “Насаф”ни енгди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 14-турида «Пахтакор» - «Насаф» ўйини ўтказилди.

Учрашувни «Насаф» ёшлари муваффақиятсиз бошлади. Жамоа 5-дақиқадаёқ ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Мезбонларнинг учрашувдаги биринчи голини Б.Саъдиллаев киритди.

Бу голдан кейин мезбонлар кетма-кетма ҳужумлар уюштириб, 18-дақиқада ҳисобни 2:0га ўзгартиришди. Бу голга ҳам Саъдиллаев муаллифлик қилди. Ўйиннинг 30-дақиқасига келиб, ҳисоб йирик кўринишга ўзгарди, “Пахтакор” жамоаси ёшларининг учинчи голини Ш. Маҳмудҳожиев киритди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Д.Иброҳимов ўрнига майдонга тушган Валерий Акопов ҳисобни 4:0га ўзгартирди. “Пахтакор” жамоаси мураббийлари биринчи бўлимда ҳаракат қилган бир неча фаол ўйинчилар ўрнига бошқа ўйинчиларни майдонга туширишди. “Насаф” ёшлари таркибида ҳам бир неча ўзгаришлар бўлди. Шундан сўнг, «Насаф» ёшлари фаол ҳаракат қила бошлади. Учрашувнинг 68-дақиқасига келиб, жамоа пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

11 метрлик жарима тўпини Дилшод Хушбаков голга айлантирди – 4:1. Орадан бир дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳам пенальти ишлаб олди. Бунда дарвозабон “Пахтакор” ўйинчисига қўполлик ишлатди деб топилди. Пенальтини Остон Ўрунов аниқ бажариб, ҳисобни 5:1га ўзгартирди.
Ўйиннинг 71-дақиқасида Алфайзи Неъматов дарвозани аниқ инишонга олишда адашмади – 5:2.

Охирги дақиқаларда «Насаф» ёшлари бир неча вазиятлардан фойдалана олишмади, акс ҳолда ўйинда дуранг натижага эришиш ҳам мумкин эди. 89-дақиқада яна бир пенальти белгиланди ва уни Дилшод Хушбаков аниқ амалга оширди – 5:3.

Ёшлар лигаси 14-тур
18.06.2017. Қибрай стадиони. 17:45да
“Пахтакор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 5:3 (3:0)
Голлар: Бехрўз Саъдиллаев (5, 18), Шохруҳ Маҳмудҳожиев (30), Валерий Акопов (51), Оcтон Ўрунов (70 пен) - Дилшод Хушбаков (68 пен, 89 пен), Алфайзи Неъматов (71).
Ҳакамлар: А. Лупашко, Х. Баҳодиров, Н. Нажмиддинов, Д.Клепиков (барчаси Тошкентдан).
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент).
“Пахтакор”: 50.Умиджон Ҳамроев, 4.Жасуржон Раҳимов, 5.Жасурбек Эрмаматов, 6.Роман Жўраев, 7.Остон Урунов (23.Махмуджон Қудратуллаев 81), 10.Бехрўз Саъдиллаев (с), 15.Шохруҳ Маҳмудҳожиев, 19.Достон Иброҳимов (8.Валерий Акопов 45), 21.Жасур Яхшибоев (29.Иброҳим Ғанихонов 46), 22.Жасур Яқубов (16.Иброҳим Турғунбоев 53), 34.Сарвар Саттаров (38.Шохзамон Хайруллаев 62).
“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 5.Шерзод Насруллаев (34.Наврўзжон Саидов 34), 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 10.Жаҳонгир Қурбонбоев, 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Дилшод Хушбаков, 28.Сардор Садуллаев, 33.Шохрух Неъматов (13.Мухриддин Зоиров 54), 45.Алфайзи Неъматов.
Огоҳлантиршлар: Достон Иброҳимов 38, Шохзамон Хайруллаев 67 - Жўрабек Маннонов 13, Сардор Саъдуллаев 38, Шохруҳ Неъматов 38, Музаффар Шарипов 69.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:35, 18.06.2017.
Ўқилди: 3607 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.