Кириш Регистрация
05/01 00:45 Верона 0-0 Удинезе
05/01 16:30 Монца 1-2 Кальяри
05/01 19:00 Фулхэм 2-2 Ипсвич
05/01 19:00 Лечче 0-0 Женоа
05/01 21:30 Ливерпуль 2-2 Ман. Юнайтед
05/01 22:00 Торино 0-0 Парма
06/01 00:45 Рома 2-0 Лацио
07/01 01:00 Вулверхэмптон - Ноттингем Форест

Нолитонинг «Манчестер Сити»даги келажаги сўроқ остида

Баҳо:
+ | -

Ўтган йили ёзида “Манчестер Сити” сафига келиб қўшилган Нолито якунига етган мавсум мобайнида жамоа устози Гвардиоланинг ишончини оқлай олмади. Goal нашри Нолитонинг жамоадаги вазияти ва унинг яқин келажаги ҳақида тўхталиб ўтди.

Мануэл Агудо Дюран ёки қисқача қилиб айтганда Нолито ўтган йили Европа чемпионати якунига етгач “Манчестер Сити” билан шартнома имзолади. Футболчининг “шаҳарлик”ка айланишини айнан Гвардиола жуда истаганди. “Селта”да ажойиб мавсумни ўтказгач бир қатор клублар, жумладан, “Барселона” ҳам унга қизиқиш билдиришди. Якунда 29 ёшли ҳужумчи “Туманли Албион”га кўчиб ўтди. Жамоа эса у учун шартномада белгиланган маблағни ва ҳатто 9-рақамни ҳам беришни ваъда қилди.

Нолито Гвардиола билан муносабатлари анча узоққа бориб тақалади. Гвардиола 2008-2011-йиллар мобайнида «Барселона»ни бошқарган бир пайтда Нолито «Барса Б»нинг аъзоси эди. Айнан Гвардиола қўл остида асосий жамоада ўзининг дебютини нишонлаганди. Бу мавсумда Нолито Премер Лиганинг 27 ўйинида майдонга тушди. Испаниялик ҳужумчи бош мураббийнинг Агуэро, Стерлинг, Сане ва Габриэл Жезуслардан сўнг майдонга тушириладиган 5-ҳужумчиси вазифасини бажарди. Ўтган ҳафтада эса футболчи ва унинг оиласи Манчестерда қийналишаётганини эътироф этди: “Мен инглизчани озгина ўргана олдим, бу жудаям қийин. Фақатгина “томорроw”, “гоод морнинг”, “гоод афтерноон” ва бир неча сўзларни билалан холос. Мен бу ердаги иқлимга ҳам ўргана олмаяпман. Қизалоғимнинг ранги худди ғорда яшаган одамдай бўлиб қолди. Ҳозирча амалдаги шартномам боис қарорни клуб қабул қилади, бироқ мен кетишни хоҳлайман.” Демак, вазият ойдинлашган ва бундан бир қатор клублар фойдаланиб қолишни исташмоқда.

“Селта” ва “Севиля” – асосий даъвогарлар

Бир неча кун олдин испан ОАВлари ҳодимлари Нолитони “Санчес Писхуан” стадиони яқинида кезиб юрганини кўришган. Ҳужумчи “Севиля” спорт ишлари директори Оскар Ариас билан учрашган. Ариас ҳам ўз навбатида клуб қизиқишларини тасдиқлаган. Шунингдек, футболчига собиқ жамоаси “Селта” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Нолито 2013-2016-йиллар оралиғида “Селта” шарафини ҳимоя қилган. Нолито эса иккала жамоа ҳам у учун энг яхши вариант эканлигини таъкидлаб ўтган. Бироқ, келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган « Севиля »ни танлаши эҳтимоли юқори. « Селта » эса келаси мавсумда Европа майдонларида иштирок эта олмайди.

«Атлетико Мадрид» – 3-танлов

Футболчи учун бошқа бир танлов бу пойтахт Мадрид ҳам пайдо бўлиши мумкин. Буни испан ОАВлари хабар бермоқда. Футболчи “Марcа” нашрига берган интервюсида бу ҳақида ҳам тўхталиб ўтган: “Ижара шаклида ёки трансфер шаклида бўлишидан қатъий назар, мен ҳаво алмаштирмоқчиман. “Атлетико” ҳам қизиқиш билдираётганини эшитдим, бироқ бунинг барчасини агентим ҳал қилади.” Дастлаб, айнан мадридликларнинг имконияти анча юқори баҳоланган эди. Аммо, “Атлетико” январ ойигача ФИФА таъқиқлари боис футболчи қўшиб олмаслиги Нолитонинг сўнгги қарорига таъсир қилиши мумкин. Боиси ҳужумчи келаси йилда Россияда бўлиб ўтадиган Мундиалда терма жамоа сафида боришни ният қилган. Лопетеги томонидан ҳозирча термага жалб қилинмаган Нолито учун бу қалтис қарор бўлиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 23:12, 18.06.2017.
Ўқилди: 3175 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.