"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва жамоа сардори Серхио Рамос ҳужумчи Криштиану Роналдудан жамоани тарк тмасликка кўндиришга уриндилар.
Футболчи жамоани тарк этишини маълум қилган заҳоти Зидан унга қўнғироқ қилган. Франциялик мутахассис Роналдуга бу жамоа ҳали кўп совринларни ютиши мумкинлиги ва бунда унинг голлари ва ғолиблик менталитети кераклигини айтган.
Хабар қилинишича, Зиданнинг фикри Роналду учун катта аҳамиятга эга Мураббий футболчини Мадридда қолдириш ҳаракатини давом эттирмоқчи ва таътилдан сўнг у билан шахсан гаплашиб олмоқчи.
Роналду Испания солиқ маҳкамаси билан юзага келган муаммолардан сўнг "Реал"ни тарк этиш фикрини билдирган.