Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Райола: "Милан" Доннарумма ва унинг оиласига таҳдид қилди

Баҳо:
+ | -

Футбол агенти Мино Райола "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма атрофидаги воқеаларга шарҳ берди.

18 ёшли посбон ушбу ҳафтада клуб билан 2018 йилнинг ёзигача имзоланган шартномасини узайтиришни истамади. Бу жамоа раҳбарияти ва мухлисларининг ғазабини қўзғади.

"Биз шартномани узайтирмасликка келишдик. Гап пулда эмас. Бизга таҳдид қилишди. Доннарумманинг оиласини ҳам ҳам ўйин амалиётини чеклаш билан қўрқитишди. Футболчини қўрқитиб, жамоада ушлаб триб бўлмайди. Энди у бутун мавсумни ўтказиб юбориш хавфи остида турибди.

Биз ҳеч қачон пул ҳақида гаплашмадик, фақат Жанлуижи учун фойдали бўлиши ҳақида бош қотирдик. Елишувларнинг молиявий томонлари ҳақида у 95 фоизга якунлангандан сўнг гапириш мумкин.

Доннарумма янги шартнома имзолашга тайёр эди, бунга шубҳа ҳам йўқ ди. Бизга ташқи дунё билан мулоқот қилишни чеклаб қўйишди. Натижада шундай қадам қўйишга мажбур бўлдик. "Милан" Доннаруммани ўзи йўқотди. Жанлуижи ўзини хафа қилаётган ва оиласини қўрқитаётган жамоа билан музокара олиб боришни эп кўрмади.

Доннаруммада ҳеч қайси клуб билан келишгани йўқ. "Ювентус", "Реал" ва бошқа бир қатор клублар унга 14 ёшидаёқ оғиз солганлар. Агар у кетишни истагнида, аввлроқ кетган бўлар эди. Доннарумманинг тез орада бошқа клубга ўтиши ҳозир содир бўлмайди.

"Милан" спорт директори Массимилиано Мирабелли билан муносабатларимиз яхши эмас. Биз мутлақо бошқа-бошқа одамлармиз. Унинг характери гиж-гижлашга мойил. У билан чиқиша олмайман. Марко Фассоне билан ўртамизда муаммо йўқ, мен "Милан" билан жанг қилмоқчимасман. Аммо ҳозирги ҳолатда вазиятдан чиқиб кетишнинг иложи йўқ", - дейди Райола.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:06, 19.06.2017.
Ўқилди: 7345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.