«Реал» футболчилари жамоадоши Пепенинг ҳаракатларидан норози.
«Галактикос» аъзоларининг фикрига кўра, айнан Пепе Роналдуни жамоани тарк этишга чақирган ва ПСЖга чорлаган. Onda Cero хабарига кўра, футболчи Роналдуга «Реал» уни етарли даражада ҳимоя қилмаётганини уқтириб, оловга мой сепган. Чунки Пепенинг ўзи ҳам «Реал»нинг ҳаракатларидан, хусусан, унга шартнома таклиф қилмаганидан норози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси Роналдуни 14.7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бош тортгани ҳақида айблаган эди. Айни пайтда футболчи «Реал»ни тарк этиш ниятида.