Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Қўқон-1912» Ёшлар лигасида «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 14-турида «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» ўйини ўтказилди.

Ўйин мезбонлар учун омадли бошланди. Учрашувнинг 4-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Аброр Раҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Футболчи жамоадошлари бошлаб берган ажойиб комбинацияни самарали якунлади.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар вужудга келди. Лекин ундан самарали фойдаланиш ҳеч кимга насиб этмади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан олдинга интилган мезбонлар ҳисобни оширди. Гол муаллифи Муҳаммаданас Ҳасанов бўлди.

60-дақиқада Достон Мелиқўзиев юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳимоядаги хатодан фойдаланган Омон бийик Халилов дарвозани ишғол этди. 65-дақиқада жиззахликлар иккинчи марта дарвозага йўл топишди. Бу сафар Саҳоб Рашидов ўзини кўрсатди.

83-дақиқа Аброр Раҳмоновнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони аранг қайтариб қолди.
Қолган дақиқаларда юзага келган имкониятлардан ҳар икки жамоа ҳам фойдалана олмади. Шу тариқа ўринбосарлар навбатдаги ғалабани тантана қилишди.

Ёшлар лигаси, 14-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 3:2 (1:0)
Голлар: Аброр Раҳмонов (4), Муҳаммаданас Ҳасанов (46), Достон Мелиқўзиев (60) - Омон бийик Халилов (63), Саҳоб Рашидов (65).
Ҳакамлар: Игорь Гормашов, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Жавоҳир Ҳакимов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов(15. Иброҳим Аҳмаджонов - 85) , 19. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Маъмур Раҳимов (5. Мўмин Содиқжонов-64), 90. Авазхон Маматхўжаев, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 9. Рамзбек Исақов, 20. Бахтиёр Абдубаннонов, 55. Дадахон Сулаймонов, 70. Иброҳим Мухторов.
“Сўғдиёна”: 1. Сарвар Каримов, 2. Омон бийик Халилов, 8. Саҳоб Рашидов, 13. Рустам Аъзамов, 14. Шохрух Достонов (Диёр Абдуллаев – 46), 17. Улуғбек Худойбердиев, 19. Достон Орипов (27. Иброҳим Қодиров -66), 22. Асилжон Орифов, 70. Дадажон Маматқулов (15. Иззат Абдуллаев – 58), 90. Жасур Ўринов, 93. Шахбоз Жўрабеков.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:10, 19.06.2017.
Ўқилди: 3458 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.