Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Йилқичилик ва от спорти федерацияси ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда наслдор, спорт ва хизмат отлари кўпайтирилиб, от спорти ривожлантирилади.

Ўзбекистон От спорти федерацияси Йилқичилик ва от спорти федерацияси этиб қайта номланди. Бу Президентнинг 15 июндаги мамлакатда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

Федерация олдидаги асосий вазифалар наслдор, спорт ва хизмат отлари етиштириб чиқариш ва кўпайтириш, миллий от спорти мусобақаларини ташкиллаштириш ҳамда миллий от спорти нуфузини ошириш, отларни сақлаш ва ветеринар хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек от спорти бўйича болалар спорт мактаблари, тўгарак ва клублар тармоқларини кенгайтиришдан иборат.

Федерация қошида от спорти бўйича мураббийлар ва ҳакамлар, ветеринар ва тақачилар тайёрлаш Республика мактаби, от спорти бўйича олий спорт маҳорати Республика мактаби базасида эса ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ташкил этилади.

Тошкент вилоятида Ахалтек зотли отларни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича «Ўзбегим отлари» МЧЖ ва спорт отларини кўпайтириш бўйича «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ от заводларини қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида 2018 йилга қадар Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича мажмуа қурилиши лозим.

2017−2019 йилларда Тошкент Марказий отчопари реконструкция қилинади. Унинг ҳудудида Отларни карантинлаш ва ветеринария маркази ташкил этилади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 22:20, 19.06.2017.
Ўқилди: 5524 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик