«Интер» яримҳимоячиси Эвер Банега ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин.
Marca хабарига кўра, футболчи билан «Севилья» ва «Эспаньол» клублари қизиқмоқда. Миланликлар Банегани 15 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. У 2014-2016 йилларда «Севилья» таркибида ўйнаган эди.
Ўтган мавсумда 28 ёшли аргентиналик «Интер» таркибида 33 ўйин ўтказиб, 6та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.