Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбек мухлислари ЎФФга "Ишонч" совға қилишди (фото)

Баҳо:
+ | -

21 июнь куни Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги анжумани ўтказилди.

“Ўзбекистонда спорт: янги вазифалар, Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги анжуманда спортимизда мавжуд вазият ва уни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол тўғрисида, соҳанинг истиқболлари, шунингдек, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Рахматуллаев ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакрам Исроилов спикер сифатида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Анжуманда ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев Миллий терма жамоа, мураббийларни алмаштириш бўйича фикр билдирди ва 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

«Бугун Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги натижасини яхши деб бўлмайди. Тўғри, хатолар йўқ эмас, лекин бизда ҳали ЖЧга тўғридан-тўғри чиқишга имконият бор. Ўзбекистон футбол федерацияси ва мураббийлар штаби бунинг учун ҳозирда барча имкониятларни ишга солмоқда. ЎФФ мураббийларини ишдан олиш масаласига келсак, федерация Ижроия Қўмитаси Бюроси мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беришга қарор қилди. Хабарингиз бор, федерация баёнотида шу йилнинг сентябрь ойида конференция ўтказилиши эълон қилинган. Қайд этиш керак, ЎФФ таркиби янгиланади. 2017-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда футболни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Унда федерация структураси, раҳбарияти ва бошқа ташкилий масалаларда ўзгаришлар кутилмоқда» - деди Раҳматуллаев.

С.Раҳматуллаевга футбол мухлиси томонидан ЎФФга ишонч билдирилишининг рамзий маъноси сифатида “Ишонч” сўзи ёзилган пуфак тақдим этилди.

 

Манба: uz24.uz
Киритилди: 18:06, 21.06.2017.
Ўқилди: 18438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5559]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4603]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3430]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3218]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3082]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3022]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2869]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2554]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2427]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик