«Боруссия» Д клуби спорт директори Михаэль Цорк яримҳимоячи Усмон Дембеле ҳақида баёнот берди.
Аввалроқ, футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
«Дембеле клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган, биз унга ишонч билдирамиз. Ҳеч қайси клуб билан музокара ўтказмадик. Усмон келаси мавсумда ҳам таркибимизда ўйнайди» - деди Цорк.
20 ёшли футболчининг «Боруссия» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда у 32 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 12та голга ҳаммуаллифлик қилган.