Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Роналду можароси — Криштиану нега тўнини тескари кийди?

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида солиқ билан боғлиқ можаролар анча пайтдан бери кузатилиб келинган. Айниқса, Испания чемпионатида. Гап шундаки, мазкур мамлакатда футболчилар тўлайдиган солиқ бошқа давлатларникидан каттароқ. Шунинг учун ҳам баъзида футболчилар мўмай пулдан айрилишни исташмайди ва қонунни айланиб ўтишга қарор қилишади. Оқибатда тергов ва суд жараёнлари бошланади.

Айни дамда “Реал” юлдузи Криштиану ана шундай можаролар гирдобига тушиб қолган. Одатда, бундай вазиятда футболчилар тинчгина жарима тўлаб қўя қолишади. Бироқ негадир Роналду ўзига нисбатан айбловларни тан олмаяпти, у бир тийин ҳам тўламоқчи эмас? Хўш, у нега бундай йўл тутмоқда?

Пул энг муҳими эмас

Бу ерда пул муҳим ўрин тутаётгани йўқ. Криштиану Испанияга кўчиб ўтганидан бери икки-уч марта солиқ билан боғлиқ можарога дуч келган ва ҳар доим талаб қилинган жаримани тўлаб, можародан халос бўлган. Хўш, унда нега ҳозир шу ишни қилмаяпти? Ваҳоланки, у тўлаши керак бўлган пул даромади олдида ҳеч нарса эмас. Гап шундаки, Криштиану айбловни тан олмаяпти, шу боисдан шунчаки пул тўламоқчи эмас, у ҳақини талаб қиляпти. Роналду кўрди — ҳар сафар жарима тўлаган, аммо яна уни айблашда давом этишяпти. Шу боис Роналду бўйсунишдан фойда йўқлигини билди ва қайсарлик қила бошлади.

“Реал”дан аламзадалик кайфияти

Гарчи бу можаролар бошланганига анча бўлган бўлса-да, “Реал” Роналдуни тўлиқ ҳимоя қилаётгани йўқ. Тўғри, жамоа Роналдуни расман ҳимоя қила олмайди, чунки Роналду жамоадан олган маошидан эмас, реклама ва бошқа футболдан ташқари даромадларидан солиқ тўламаганликда айбланяпти. Бироқ, шундай бўлса-да, Флорентино Переснинг икки оғиз гапини ҳисобга олмасак, клуб раҳбарлари Криштиануни тузук оқлашгани йўқ. Бу эса Роналдуга ёқмаяпти ва аламзада ҳолатига тушиб қолган. Шунинг учун ҳам курашишни тўхтатгиси йўқ, шунинг учун ҳам “ПСЖ”га ўтмоқчи эканлигини қайта-қайта таъкидлаяпти.

Ғишт қолипдан кўчди

Давоми

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:21, 23.06.2017.
Ўқилди: 18816 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.