Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбек футболими ёки аллакимларнинг даромад манбаи?

Баҳо:
+-2 | -

Очиғи, бу мақолани ёзишдан олдин анча ўйландим. Ёзсаммикин, ёзмасаммикин? Лекин ҳар сафар футбол сайтларига кирганимда билдирилган фикрларни (албатта, танқидий) ўқийман-у, хурсанд бўламан, ҳартугул, камчиликларни айта оладиган мардлар бор экан-ку деб. Бироқ бошқа жиҳат, яъни ўзига нисбатан билдирилган танқидларни ўқиб ёки эшитиб, без бўлиб юриш, аниқроқ қилиб айтсам, “Манфаати йўлида ор-номуси-ю ғурурини ҳам бир четга суриб қўйиш”дек иллатни кийимига тугма қилиб олиш жаҳлимни чиқаради.

Хўш, шу ўринда яна бир савол туғилади? Нима, керакли шахслар бу сайтларга кирмайдими? Менимча, киради. Майли, кирмагандаям эшитади, билади. Ахир юртимиздаги спорт сайтларига кунига минглаб мухлислар киришади, уларнинг аксарияти эса тўпни ҳам пул деб кўрадиганлар қўлида қўғирчоққа айланган “ўзбек” футболи (бежизга ўзбек сўзини қўштирноққа олмадим. Чунки бу бизнинг футбол эмас, аллакимларнинг даромад манбаи)га тош отишдан чарчашмайди. Табиийки, ният, мақсад ижобий — келажакда “Реал”га  Сардор учун, “Барса”га Жалолиддин учун мухлислик қилиш (умумий мисол қилдим). Аммо бундай олий мақсад, улуғворлик наҳотки давлатнинг миллион-миллион пулини еб юрганларнинг қалбида жўш урмаса? Ахир биз мухлислардан фарқли ўлароқ, уларда бунинг учун имконият бор-ку!

Ҳозир танқидий фикрлар билдирадиган журналистлар камайиб кетган, қабилидаги фикрларни кўп эшитамиз. Лекин кечирасиз-у, қарс икки қўлдан чиқади. Қийшиқ симни тўғирлашнинг имкони бор, агар тўғирлай олмасангиз, бу сизнинг айбингиз. Лекин деворга гап уқтириб бўлмайди, бунга деворнинг жонсиз-у қаттиқлиги айбдор.

Дунё футболига оид сўровномалар, танловларда ким ғолиб бўлишини то ўша танлов якунлангунгача интиқлик билан кутамиз ва натижалардан ҳайратга тушган пайтларимиз ҳам бўлган. Аммо бизда-чи? Бирор сўровнома эълон қилинган заҳоти ким энг яхши деб топилишини олдиндан бемалол айта оламиз. Ва 90 фоиз ҳолатда адашмаймиз. Нима, биз шунчалик фолбинмизми? Йўқ. Унда бу топқирликнинг сабаби нима? 

Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 15:05, 24.06.2017.
Ўқилди: 13679 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.