Норвегиялик машҳур футболчи Йон Арне Риисе фаолият турини ўзгартиришга қарор қилди.
У футболни ташлаб, тоғ чанғиси билан шуғуллана бошлади.
«Энди мен фаолиятимни ўзгартирдим. Тоғ чанғиси билан шуғулланишга қарор қилдим. Кўрамиз, бундай жисмоний юкламани бажара олармиканман» - деди Риисе Норвегия матбуоти хабарида.
Июль ойида Риисе роликли чанғи бўйича расмий мусобақада старт олади.