Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Фёдор Емельяненко Bellator турнирида 74-сониядаёқ техник нокаутга учради (видео)

Баҳо:
+ | -

MMA (аралаш қоидалар санъати) бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Фёдор Емельяненкога Pride FC йўналишида тенгсиз деб қаралади. У RINGS’да икки карра, WAMMA йўналишида икки карра чемпион ҳисобланади.

Карьераси давомида 41 та жангда рингга чиққан спортчи 36 бор рақибларини мағлуб этганди. Шуларнинг 11 тасини нокаут билан якунлашга муваффақ бўлган ва 5 та мағлубият қабул қилиб олган. Кеча — 26 июнь куни Емельяненко катта спортга қайтганидан кейинги учинчи жангини ўтказди.

Америкалик Мэтт Митрионга қарши жанг қилган россиялик спортчи 74-сониядаёқ мағлубиятга учради. Ҳар икки спортчи бир-бирига нокдаунга тушириб қўядиган зарба берди. Бунда Мэтт рақибидан тезроқ ўзига келди ва уни бир йўла нокаутга учратиб қўя қолди.

Нью-Йоркдаги жангга қадар 38 ёшли Митрион 12 та жангда зафар қучган бўлиб, 11 тасида рақибларини нокаут қилган ва 5 та жангни бой берганди. Емельяненко эса айни пайтда 40 ёшда.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:45, 27.06.2017.
Ўқилди: 8198 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик