«Реал» президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду таъмагарлик орқали жамоадан кўпроқ пул ундиришга ҳаракат қилмаётганига ишончи комил эканини таъкидлаб ўтди.
«Роналду бундай йўл орқали яхшироқ шартнома имзолашга ҳаракат қилмайди. У 8 йилдан бери «Реал»да ўйнамоқда. Бу вақт давомида у ҳар томонлама намунали инсон экани билан ажралиб турди. Шу боис, бу ёлғон хабар. Афсуски, баъзилар вазиятдан фойдаланиб, уни жиноятчига чиқаришди», — деди Перес.
Маълумот ўрнида. Испания прокуратураси Роналдуга 14,7 млн евро солиқ тўламаганлик айбини қўйди. «Қироллик клуби»дагилар футболчига ушбу суммани тўлашни маслаҳат беришмоқда. Аммо ўйинчининг ўзи айбсиз эканини исботламоқчи. Шу боис, Роналду Испания чемпионатини тарк этишга қарор қилган.