"Реал" раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду билан учрашишга қарор қилди. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес португалиялик футболчи билан 4 ёки 5 июль куни учрашади.
"Marca" нашри клубдаги манбасига таяниб хабар тарқатишича, Роналду билан учрашув ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, клуб ўзининг ёзги трансфер сиёсатини Криштианунинг қароридан келиб чиқиб белгилайди. Роналдунинг жамоада қолиши номаълум бўлиб тургани учун, "Реал" трансферлар билан боғлиқ барча музокараларни тўхтатиб қўйган.
"Жамоанинг спорт лойиҳаси Роналдуга боғлиқ. Биз барчасини имкон қадар тезроқ ҳал қилишимиз керак. Шахсан футболчининг ўзидан биз ҳеч қандай эътирозларни эшитмадик. Биз Криштиануга умид боғлаяпмиз, лекин унинг истагини тинглашимиз керак", — дея клуб ичидаги манбадан иқтибос келтирди "Marca".