Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон кубогида бугун Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов тўқнашуви бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чоракфиналидан жой олган уч беллашув бугун — 30 июнь куни бўлиб ўтади.

Бунда Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов бошчилик қилаётган икки клуб ўзаро Фарғонада тўқнаш келади. Икки ўйин натижасига кўра ғолибликни қўлга киритган томон Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўлланма олади.

«Нефтчи» Олий лиганинг биринчи даврасини 15-ўринда якунлаган бўлиб, Абрамов ташрифидан кейин уч учрашув ўтказди ва икки бор мағлуб бўлди, бир марта дуранг ўйнади. Турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турган «Бунёдкор» эса Миржалол Қосимов бошқарувида Ғузорнинг «Шўртан» клубини кубокдаги икки ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобида таслим қилиб, турнирдан чиқариб юборганди. Чемпионат доирасида эса олти ўйинда иштирок этиб, иккита ўйинни бой берди, икки марта дуранг ўйнади ва икки марта ғолиб чиқди. Зафар қучган ўйинларида кучли учликда бораётган жамоаларга қарши тўп сурди.

Бугун, шунингдек, Қаршининг «Насаф» клуби реконструкциядан чиққан стадионда «Қўқон-1912» клубини қабул қилади. Беллашув олдидан қаршилик футбол мухлислари учун байрам дастари тақдим этилади. Ва ниҳоят учинчи учрашувда «Машъал» Самарқанднинг «Динамо» клуби меҳмони бўлади.

Ўзбекистон кубоги чоракфиналидан жой олган тўртинчи учрашув 4 июль куни бўлиб ўтади ва унда «Бухоро» ўз майдонида Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилади. Мазкур ўйин қолганларидан кечроқ ўтишига сабаб шундаки, «темирйўлчилар» бугун Олий лиганинг 3-туридан қолиб кетган ўйинида «Металлург»ни қабул қилади.

Ўзбекистон кубоги
Чоракфинал
30 июнь, жума
«Динамо» — «Машъал»
«Нефтчи» — «Бунёдкор»
«Насаф» — «Қўқон-1912»

4 июль, сешанба
«Бухоро» — «Локомотив»

Ўзбекистон Олий лигаси
3-турдан қолган ўйин
30 июнь, жума
«Локомотив» — «Металлург»

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:57, 30.06.2017.
Ўқилди: 3685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.