Ўз тарихида илк бор Конфедерациялар кубогига йўл олган Португалия якунда мазкур турнирда бронза медални қўлга киритди. Бу ютуқ португаллар учун алоҳида воқеаларга бой бўлди.
РОНАЛДУСИЗ ЭРИШИЛГАН ЮТУҚ
Португаллар бу сафар Криштианусиз ғалабани тантана қилишди. Роналдунинг йўқлиги уларнинг зиммасидаги вазифани икки ҳисса оширди. Айнан шу сабаб биз Мексикага қарши ўйинда бошқача Португалияни кўрдик. Мексика қанчалик ҳаракат қилмасин, аламзада португалларни енга олмади.
САНШЕШ ГАПИДА ТУРДИ
Ўйиндан олдин фикр билдирар экан, Фернанду Сантуш Португалиянинг Роналдусиз ҳам ғалаба қозона олишини таъкидлаб ўтганди. Мана, ё у ўзига шунчалик ишонганидан жамоасининг ғалабасини кўнгли сезганми, ёки фаришталар омин деганми, ҳарқалай Португалия бронза медалларни қўлга киритди. Аслида ҳам шундай бўлиши керак, Роналду абадий эмас, демак, барибир, қачондир Португалия Роналдусиз ўйнайди. Бунга эса ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим.
Хусусан, Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Португалиянинг ўйини Роналдуга тўлалигича боғланиб қолмаслиги лозим. Ана шунда совринли натижалар қўлга киритилаверади.
КРИШТИАНУНИНГ ЭНДИ КЕРАГИ ЙЎҚ