Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Россия чемпионатига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Россия премер-лигаси жамоаси ўзбекистонлик футболчилардан бирини ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Буни ўзбек футболидаги таниқли шахслардан бири, ОФК собиқ комиссари Алишер Никимбаев таъкидлаган.

«Тез орада РФПЛда тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони яна битта кўпаяди. Камтаргина клуб. Лекин шу ҳам футболчимизга трамплин вазифаси ўташи керак. Янгиликни кутинг», деб ёзади Никимбаев.

Никимбаев айнан қайси футболчи қайси жамоага ўтиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирган.

Маълумотларга кўра, гап «Бунёдкор» футболчиси ҳақида кетмоқда. Олдинроқ «қалдирғочлар» вакили Достон Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов Россияда кўрикдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳамдамов «Ахмат» (собиқ «Терек»), Шомуродов эса ТсСКА кўригида бўлиб қайтганди.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи Виталий Денисов («Локомотив») ва Вадим Афонин («Анжи») Россия премер-лигасида тўп суриб келмоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:39, 03.07.2017.
Ўқилди: 13706 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.