Кириш Регистрация

Роналду икки ўт (гўзал) орасида қолди

Баҳо:
+2 | -

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду нафақат солиқ идораси билан, балки шахсий ҳаётидаги муаммолар билан ҳам курашишига тўғри келади.

Move Notícias хабарига кўра, Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес унинг яқин дўсти Мариса Мендеш билан мулоқот қилмай қўйган. Мариса футболчининг агенти Жорже Мендешнинг қизи бўлиб, кўп вақтини Роналду билан ўтказади. У Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритади ва маркетинг тадбирларини ташкил қилади. Аввалроқ, Роналду ва Марисанинг ўртасида ишқий муносабатлар борлиги ҳақида ҳам хабарлар чиққан эди.

Буларнинг ҳаммаси Жоржинани асабийлаштирмоқда ва у Роналду билан Марисанинг мулоқотини чеклашга уринмоқда. Қизлар бир-бири билан умуман гаплашмайди, ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам алоқа ўрнатмаган. Масалан, Жоржина Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги барча дўстларини кузатиб боради, бироқ фақат Марисани эмас.

Айни пайтда Роналду қизларнинг можаросидан узоқлашиб қолган, чунки янги туғилган фарзандлари билан машғул. Бироқ, келажакда ҳар иккаласини яраштириб қўйишга жазм қилган, деб хабар беради Move Notícias.

 

Манба: football24.ua
Киритилди: 14:23, 05.07.2017.
Ўқилди: 33466 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик