Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Хайрулла Ҳамидов: Германия, сени ёмон кўраман!!!

Баҳо:
+6 | -

Германия, мен сени ёмон кўраман!

Сен футболнинг устидан куляпсан ва бундан кейин ҳам кулмоқчисан, шунинг учун ҳам сени ёмон кўраман.

Ўтган асрда инглиз Линекер айтиб кетган гап ҳалиям модада эканки, мен сени ёмон кўришга мажбурман, маҳкумман, рози бўл!

Сен футболнинг ёзилмаган қоидаларини бузишда, бошқаларнинг ҳурматини чилпарчин қилишда давом этяпсан, шуни биласанми, Германия?!

Биз билган футбол нима эди? Биз таниган, биз кўрган футбол қандай эди? Биз билган футболда ҳар қандай юрт ҳар қандай мусобақага жиддий таркиби билан ташриф буюрар, муваффақиятига ҳам катта меҳнатлари эвазига эришарди. Сен эса, 130 йилдан бери давом этиб келган ушбу соғлом қоидани-да йўққа чиқармоқдасан. Ёшларинг билан келяпсан-да, индамайгина турнирни енгиб кетяпсан. Шуям инсофданми?

Лёв деган мураббийинг бор экан, турнир давомида: “Москвага келган ҳамма футболчиларимга имконият бераман”, дебди. Дунёнинг турли бурчакларида ғолиблик шохсупасига чиққан терма жамоаларга қарши-я, демади ҳеч ким. Сенга мумкин-да, а? Сен ўша дунёнинг энг зўри бўлиб улгурганса-да, а?! Даҳшатли томони, Лёв ўша ҳамма футболчисига имконият берди ҳам. Ёш-ёш йигитлар майдонга тушиб, уч йил олдинги акаларидан қолишмайдиган суратда ҳаракат қилиб, турнирни забт этишди. Бу қанақаси?!

Сендан бошқаси бундай таваккалчиликка қўл урса, кўп эҳтимол муваффақиятсизликка учрайди, ёшлар иштирокида катта натижа қайд этиш имконсиз юмушлардан ахир. Сен эса, жамоа сифатида шаклланган, уч-тўрт йилдан бери фақат ўсишда давом этиб келаётган Чили юртини-да хотиржам енгдинг. Бутун ўйин давомида ҳужумкор футбол намойиш этса ҳам, биргина хато туфайли жазоладинг, биргина хато! Жуда осон-а?! Хотиржам. Даҳшат.

Германия, биз билган футболда юлдузлар ҳар қандай жамоага таъсир ўтказарди, уни елкасида олиб юрарди. Сен-чи, шу қоидани-да мирламадинг. Сен сенинг ўша машҳур оқ либосингни кийиб олган ёш болакайларни бир зумда қандай қилиб юлдузларга айлантириб қўясан, очиғи тушунолмай халакмиз.

Уч йил олдин дунёни забт этганингдаёқ буёғига тўхташ нелигини билмайсан-ов, деган тасаввурда эдик, афсуски, ўша тахминларимиз яна тўғри бўлиб чиқяпти. Европа чемпионатида қоқилганингда, сал тин олдик, машина ҳам темир-да, бузилади, деб. Афсус, дарҳол немисча режа дастурига ўтдинг ва Конфедерациялар кубогига ёшларинг билан келдинг, қайсики, кейинчалик терма жамоа асосини ташкил этиши мумкин бўлган, авлодлар алмашинувини зарарсиз ҳолда олиб ўтадиган йигитларинг билан келдинг.

Уларга мотивация тақдим этдинг, мундиалда ўйнамоқчимисизлар, унда шу турнирни енгиб берларинг, деган ажойиб таклифни киритдинг. 2014 йилда боши узра кубокни кўтарган юлдузларингга бу мусобақанинг қизиғи йўқ эди, билардинг, шу боис, кўзи қонга тўлиб турган ёшларингга имконият бердинг. Бу юмушни кўп мамлакатларда талофатсиз амалга ошира олмайдилар. Қаерда натижа керак, қаерда қурбонлик, ҳаммасини тўғри бажаришинг, очиғи, жонга тегди.

Германия, мен ўзбекистонлик бир мухлисман. Бизнинг ўлкада футбол борасидаги ишлар сен қилаётган ишларга бутунлай тескари. Германиялик мухлислар терма жамоа борасида кечаётган ишларга бехавотир қараётганини кўриб, менинг асабим ўйнамай кимники ўйнасин?! Улар иш тепасида ақлли кишилар турганини билишади ва суюклиларининг ўйинига хотиржам қарай олишади. Биздаги мухлислар эса, терма жамоани терма жамоага алоқадор кишиларга қараганда кўпроқ ўйлайдилар, десам, ажабланарсан, лекин гапнинг рости шу. Ҳатто кеча бир мухлис “Ориат доно” радиосига келиб, футболчиларга “мураббийсиз ўйнашни, мураббийни ўйламасликни, фақат Ватан учун тўп суриш лозимлигини” уқтириб, мурожаат қилиб кетди. Иш шунгача борди, Германия. Мураббийга ноль бутун юздан бир фоиз ҳам ишонилмаётган юртда туриб, сени қандай қилиб яхши кўришим мумкин, айт ўзинг?!

Германия, нима учун бизга футбол ўйинини бу қадар содда, тушунукли ва чиройли ўйин қилиб кўрсатяпсан, нима қасдинг бор бизда? Нега бу қадар осон гол урасан ва учрашув охиригача қандай қилиб ўша голни даҳлсиз сақлай оласан, бизга тушунтириб бер?! Нега шундай мураббийлар топасанки, улар олдинги мураббийнинг ишини чиройли суратда давом эттирадилар ва терма жамоани янада сайқаллайдилар, бу қадар осон тизимни қандай йўлга қўйгансан?

Наҳотки, ростан ҳам соат миллари каби ишласа сендаги тизим? Наҳотки, ҳеч қаерда қоқилмайсан ва ҳеч қаерда хато қилмайсан? Олдингда икки ўйин турган бўлса ва ана шу икки ўйинда қўлга киритиладиган 6 очко сени Жаҳон чемпионатига олиб чиқади, дейилса, Германия, нималар қилиб ташлашингни тахминан биламиз, шу боис ҳам сени ёмон кўрамиз. Сен ҳамма-ҳаммага, айниқса, биз ўзбекистонликларга ёшларни қандай ўйнатиш мумкинлигини жўн ва лўнда тушунтириб беряпсан, ўзининг суюкли ўйинчиларини безбетларча туширишда давом этаётган мураббийларимизнинг кирдикорларини шундоқ очиб ташлаяпсанки, сенинг бу қилмишларингни кўрарга кўзимиз, отарга ўқимиз қолмаяпти.

Германия, қаердан ҳам пайдо бўлиб қолгансан ўзи? Кошкийди сен бўлмасайдинг ва  мен ўз юртим мутасаддиларининг “келажакка пойдевор бўлғувчи чиройли сўзлари”ни индамай ҳазм қилиб юраверардим, билмасдим асл ҳақиқатни. Кошкийди, сен кўрсатган футболни кўрмасаму, бизнинг майдонларда ўйналаётган ғалати ўйинларни ҳақиқий футбол деб ишониб келсам, қанийди! Нега мени шундай “неъматлар”дан маҳрум қилдинг, Германия? Нега???

Хайрулла Ҳамидов

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 21:08, 06.07.2017.
Ўқилди: 20418 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.