“Вулверхэмптон”нинг нигериялик посбони Карл Икиме оғир касалликка чалинди. Бу ҳақда инглиз расмий нашрларидан бири хабар тарқатди.
31 ёшли посбон текширувлардан ўтказилганида унга лейкемия ташхиси қўйилди. Энди футболчига кимётерапия муолажалари ёрдам бериши мумкин.
Икиме 2003 йилда бошқа бир жамоадан “Вулверхэмптон”га ижара асосида ўтган. У Нигерия термаси сафида 9 та ўйин ўтказган.