Туркиянинг “Галатасарой” клуби “Шальке” аъзоси Евгений Коноплянкага даъвогар. “Галатасарой” украиналик футболчи учун 7 миллион евро таклиф қилди. Бироқ немис клуби уни 9 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Коноплянка учун, шунингдек, “Лацио”, “Трабзонспор” ва “Интер” ҳам даъвогарлик қилмоқда.