Кириш Регистрация

Бонуччи «Ювентус» билан хайрлашиш учун Gazzetta dello Sport саҳифасини сотиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Gazzetta dello Sport нашрининг бир саҳифасини тўлиғича сотиб олди.

«Милан» сафига ўтишга тайёргарлик кўраётган футболчи саҳифага «Ювентус» мухлислари билан хайрлашув хабарини жойлаштирди.

«Етти мавсум ортда қолди. Ажойиб муҳитга эга жамоа таркибидаги етти мавсумлик ғалаба. Олтита скудетто. Албатта, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонолмаганимиз аламлидир. Аммо, қўлга киритилган ютуқлардан ва аҳил оила вакили бўлишдан фахрланиш туйғуси аламдан кучлироқ.

Мен ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлаб ҳаракат қилдим. Орқага назар солар эканман, клуб, жамоадошларим ва мухлислар билан бирга катта ғалабалар қувончини ҳис қилганимни кўрмоқдаман. Барчаси учун раҳмат «Юве» - дейилади Бонуччи баёнотида.

Италия матбуоти хабарига кўра, Бонуччи «Милан» билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши 6,5 млн евро бўлади.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:09, 15.07.2017.
Ўқилди: 6341 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик