Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Насаф»нинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага жалб этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 17–23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Кожаэли музофотининг Измит шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Бош мураббий Самвел Бабаян мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига 20 нафар футболчини жалб қилди. Йиғин ФИФА кунларида ўтказилмаётгани туфайли легионер футболчилар таклиф қилинмади.

Булар орасида “Насаф” жамоасининг уч нафар футболчиси ҳам бор, ҳимоячиларимиз - Акмал Шораҳмедов ва Фарруҳ Сайфиев ҳамда ярим ҳимоячимиз - Баҳром Абдураҳимовлардир.

Акмал Шораҳмедов ва Фаррух Сайфиевлар бундан аввал ҳам миллий терма жамоамиз сафига таклиф этилганидан хабарингиз бор, Баҳром Абдураҳимов эса миллий терма жамоага илк марта жалб этилмоқда. Ушбу футболчимиз жамоамиз сафидаги кўрсатаётган мазмунли ўйинлари орқали терма жамоамиз мураббийларининг ниҳоят эътиборини қозонди.

Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-22 терма жамоамиз Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Аамирлигида бўлиб туришибди. Ушбу терма жамоамиз сафида ҳам олти нафар футболчиларимиз Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов, Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробековлар бор.   

Бу футболчиларимиз 17 июл куни “Навбаҳор” жамоаси билан бўладиган назорат учрашувида майдонга тушишмайди.

Миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам шу куни эрта тонгда Туркияга жўнаб кетишади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 01:25, 16.07.2017.
Ўқилди: 9408 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2521]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2456]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2144]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1877]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1738]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1639]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1508]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1497]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1469]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1174]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик