Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Ёш полвонлар Осиё чемпионатига шай

Баҳо:
+ | -

20-23 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегацияси қитъа чемпионатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича тўлиқ таркибда иштирок этади.

Ёш полвонларимиз мазкур нуфузли мусобақага сўнгги бир неча ҳафта давомида тайёргарлик олиб бордилар. Аслида Таиланддаги Осиё чемпионати 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилиши керак эди. Аммо, 2018-йилги ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати келаси йили Аргентина мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма беришини ҳисобга олиб Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси Бангкокдаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркибга 2002 йили туғилган спортчиларни ҳам киритди.

Узоқни кўзлаб амалга оширилган бу стратегия бўлажак мусобақалар ва энг муҳими ўсмирлар Олимпия ўйинларининг лицензиясига эга бўлиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди деб айта оламиз. Дарвоқе, 2018-йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигига Тошкент ва яна Бангкок шаҳарлари даъвогарлик қилишмоқда. Демак, келаси йилги қитъа чемпионатида мусобақа иштирокчилари совринли ўринлардан ташқари Олимпия ўйинлари лицензиялари учун ҳам кураш олиб боришади.

Биз эса яна икки кундан сўнг Бангкок сафарига жўнаб кетадиган терма жамоамиз таркиби билан таништириб ўтамиз.

Юнон-рум кураши

1. Саидислом Тешабоев
2. Элдор Каримов
3. Асилбек Неъматов
4. Жаҳонгир Ҳамраев
5. Жавоҳир Саматов
6. Дилшод Омангелдиев
7. Аброрбек Мамиров
8. Аброр Нурмуҳамедов
9. Ергали Айхимбаев
10. Абдулазиз Ғуломқодиров

Бош мураббий: Олим Қурбонов
Мураббий: Воҳиджон Темиров

 

Эркин кураш

1. Умид Жалолов
2. Арслан Раҳимов
3. Жамшидбек Маруфов
4. Амирбек Салимов
5. Феруз Ёқубов
6. Ихтиёр Нормуродов
7. Зафар Рашидов
8. Жамшид Абдуфаттохов
9. Муҳаммадрасул Раҳимов
10. Жавоҳир Юсупов

Бош мураббий: Латиф Халимов
Мураббий: Рустам Муталов

Аёллар кураши

1. Гўзал Жиенбаева
2. Айзада Бекбўсинова
3. Ариухан Жумабаева
4. Мухлиса Нормўминова
5. Умидахон Максетова
6. Гулноза Жумабаева
7. Улдай Узакбаева
8. Гулруҳ Собирова
9. Шоҳида Аҳмедова
10. Светлана Окназарова

Мураббий: Аҳмад Кагарманов

Спорт курашлари бўйича терма жамоамизни август ойида ҳам иккита муҳим мусобақа кутиб турибди. 1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳри ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилса, йилнинг энг нуфузли мусобақаси – катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 21-26 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларда табиийки Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам гиламга чиқишади. 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:33, 17.07.2017.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.