«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳужумчиси Златан Иброҳимович Манчестер шаҳрини тарк этмоқчи эмас.
Футболчи Максимилиан ва Винсент исмли ўғилларини «МЮ» клубининг 10 ёшгача бўлган болалар академиясига берди. У ерда Райан Гиггз ва Ники Баттнинг фарзандлари ҳам таҳсил олмоқда.
The Sun нашри фикрига кўра, бу ҳолат футболчининг «МЮ» билан янги шартнома имзолаш нияти борлигидан дарак беради.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович апрель ойида оғир жароҳат олиб, январгача сафдан чиққан эди.