Кириш Регистрация

Astana Arlans WSB финалида Cuba Domadores’ни таслим қилди

Баҳо:
+1 | -

WSB мусобақасининг 2017 йилги мавсуми ўз якунига етди. Унда ғолиблик Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига насиб қилди.

Ҳал қилувчи финал жангига Астана мезбонлик қилди. Бир йил муқаддам Тошкентда бўлиб ўтган финалда ҳам Astana Arlans ва Cuba Domadores жамоалари тўқнаш келган бўлиб, унда кубаликлар зафар қучишга муваффақ бўлганди. Орадан бир йил ўтиб қозоғистонлик боксчилар бунинг учун реванш олди.

Кетма-кет 10 та жангда ғолибни аниқлаб бўлмади. 5 та вазнда мезбонлар зафар қучган бўлса, яна 5 тасида кубаликлар муваффақият қозонди. Шу тариқа бокснинг пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Унда 52 килограммгача бўлган ҳар икки мамлакат боксчилари рингга чиқди. Ҳал қилувчи мазкур жангда устунлик Astana Arlans спортчиси томонида бўлди.

Astana Arlans — Cuba Domadores 6:5

-49 кг: Темиртас Жусупов — Йоханус Аргилагос 3:0

-52 кг: Ўлжас Саттибаев — Ёсбани Вейтиа 0:3

-56 кг: Иляс Сулейманов — Хавьер Ибанес 3:0

-60 кг: Закир Сафиуллин — Лазаро Алварес 2:1

-64 кг: Дилмурат Мижитов — Энди Круз 1:2

-69 кг: Асланбек Шимбергенов — Ронел Иглесиас 3:0

-75 кг: Абилхон Аманқул — Арлен Лопес 0:3

-81 кг: Арман Рисбек — Хулио Ла Круз 0:3

-91 кг: Антон Пинчук — Эрисланди Савон 0:3

+ 91 кг: Ўлжас Бокаев — Йоандри Тоирак 3:0

Ҳал қилувчи жанг

-52 кг: Ўлжас Байниязов — Фрэнк Залдивар 2:1

Cuba Domadores ва Astana Arlans жамоалари шу кунгача икки маротабадан ушбу мусобақада бош мукофотни қўлга киритганди. Astana Arlans учинчи бор мусобақада зафар қучиб, WSB рекордини ўрнатди.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Uzbek Tigers чорак финалда Cuba Domadores спортчиларига 3:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Astana Arlans’га қарши гуруҳ босқичида кечган ўзаро жанглар эса Астанада қозоғистонликларнинг 4:1 ҳисобидаги, Тошкентда ўзбекистонликларнинг худди шу ҳисобдаги ғалбаси билан якунига етганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:10, 18.07.2017.
Ўқилди: 12161 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.