«Верона» клуби билан шартнома имзолаган ҳужумчи Антонио Кассано италиялик журналистларни ҳайрон қолдирди.
8 кун бурун янги жамоаси сафига келиб қўшилган футболчи қўққисдан фаолиятини якунлашини эълон қилиб, журналистларни матбуот анжуманига чорлади. Бироқ, бир неча соат ўтгач, матбуот анжуманига ташриф буюрган 35 ёшли футболчи фаолиятини давом эттиришини эълон қилди ва барчадан узр сўради, деб хабар бермоқда Football Italia.
Бу воқеа италиялик журналистларни ҳайрон қолдирди. Кассано ўзининг бу қилиғини асаб ва чарчоқ аломатлари билан изоҳлади.