Кириш Регистрация

«Рома» Коларовнинг трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Рома» «Манчестер Сити»дан ҳимоячи Александар Коларовни сотиб олгани ҳақида эълон қилди. Римликлар клуби расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу трансфер қиймати 5 млн еврони ташкил этган.

31 ёшли сербиялик футболчи римликлар клуби билан 2020 ёзига қадар амал қилувчи шартномани имзолаган.

Якунланган мавсумда Александар Англия чемпионатида 29 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол уриб, бир голга узатма берди. Бу футболчи фаолияти давомида «Црвена Звезда», ОФК ва «Лацио» каби клубларда тўп сурган. У «Манчестер Сити»га 2010 йили келганди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 09:10, 23.07.2017.
Ўқилди: 4336 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.