Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Олий лига клублари вакилларига Mycujoo.tv сайтида трансляция қилиш жараёни бўйича семинар ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолади.

Келишувга кўра, иккинчи даврадан бошлаб Ўзбекистон чемпионати Олий Лига учрашувларининг тўғридан-тўғри трансляциялари “Empower Sports” компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

Шу муносабат билан 23–24 июль кунлари Тошкентдаги Raddison Blu Hotel меҳмонхонасида Олий Лига иштирокчи жамоалари вакиллари учун махсус семинар-устахона ташкил этилди. Семинар “Empower Sports” компанияси вакиллари Диего Компаире ва Даниэль Портабелла томонидан олиб борилди.

Унда Швейцария компаниясининг махсус интернет-платформаси бўлган Mycujoo.tv сайтида футбол ўйинларини қай тариқа жонли эфирга узатиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Семинар якунида ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев сўзга чиқиб, бошланган ҳамкорлик Ўзбекистон футболи ривожланишига катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўз маҳорати билан бўлишган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:32, 24.07.2017.
Ўқилди: 3066 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.