Польшалик пойгачи Роберт Кубица Венгрияда ўтказиладиган пойгада яна Формула-1 болиди рулига ўтириши мумкин.
Жорий мавсум доирасида у икки бор Ренонинг синов пойгаларида иштирок этган эди. “Мазкур синовлардан сўнг биз тўпланган маълумотларни ўрганиб чиқамиз ва Робертнинг қандай шароитда мусобақаларга қайтиши мумкинлигига ойдинлик киритамиз”, – дея маьлум қилди Рено директори Сириль Абитебуль.
Аввалроқ, Роберт Кубицанинг Рено сафида Бельгия Гран присида қатнашиши мумкинлиги қайд этилганди.