Айни вақтда "Верона" шарафини ҳимоя қилаётган Мадриднинг "Атлетико" клуби собиқ ҳужумчиси Алессио Черчи мадридликлар сафига ўтганидан афсусда эканини билдирди.
"Бу иш бошидан ёмон бошланган эди. Мен Мадридга 1 сентябрда келдим ва мавсумга тайёр эмасдим. Кўп нарсалардан ўтишга тўғри келди, аммо энди турли гаплар билан провокация чиқармоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида, "Атлетико"га ўтмаган бўлардим.
Чунки жуда кўп нарсалар йўқотдим. "Торино" мухлислари мени жуда яхши кўришарди ва уларнинг севгисини йўқотдим. Улар мен хатога йўл қўйганимни гапиришди.
Аслида эса шунчаки олдинга бир қадам ташламоқчи бўлган эдим", - дейди Черчи.