Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Неймар ва «Барселона» атрофида нималар бўлмоқда?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» етакчиси Неймар «ПСЖ» сафини тўлдириш ҳақида ўйламоқда. Унга нима бўлди ўзи?

Bombardir.ru сайти айнан шу саволга жавоб излашга уриниб, Неймарнинг кутилмаган қарори қандай юзага келганини кўриб чиқди.

Воқелик қандай ривожланмоқда? Аввалги душанба куни «ПСЖ»нинг Неймар трансфери учун ақл бовар қилмас даражада катта пул тўлашга тайёрлиги хусусида гап-сўз тарқалди. Испан матбуоти эса шу заҳоти қизиқарли маълумотни тақдим этди. Унга кўра, бу масалада футболчининг яқинлари ташаббус кўрсатишган.

Яъни улар Неймарга жиддий маслаҳат солишган: «Агар «Барселона»да Месси соясида қолишни истамасанг, кетишинг керак...». Кейинги куниёқ Каталония клуби вице-президенти Жорди Местре махсус баёнот орқали бразилиялик ҳеч қаерга кетмаслиги хусусида қатъий ишонч билан гапирди.

Бироқ гап-сўзлар кучайганидан кучайдики, кўпчилик Неймарни Париж клуби либосида тасаввур қила бошлади. Ҳафта охирида эса ниҳоят, бразилиялик футболчи ҳам ўз муносабатини билдирди - «Барселона»да ҳаммасидан қониқаётганини таъкидлади. Аммо Globo Esporte хабарига кўра, у дўстларидан Париж томон юзланаётганини яширмаган эмиш.

Шартнома нимадан далолат беряпти?Неймар ва «Барселона» ўртасидаги шартнома ўтган йили янгиланган. 2021 йилгача мўлжалланган келишувга асосан, футболчининг 12 ойлик маоши 32,5 млн. еврога тенг. Бадал пули суммаси эса ваҳима уйғотади - 222 миллион евро. Бироқ бу шуни англатадики, қайсидир харидор 200 «лимон»дан кўпроқ тўлашга рози бўлса, «Барселона»дан алоҳида рухсат олмасдан туриб, футболчи билан бевосита келишувга эришиши мумкин.

Аввалги мавсум таъсири борми?Неймар охирги мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. Ҳа, унинг фаоллиги дейлик,  «Гол}пас» тизимига боғлиқ статистикасида ўз аксини топгани йўқ. Зеро, бразилиялик бу борада атиги 24 очко йиққан бўлса, Луис Суарес ва Лионель Месси тегишлича 42 ва 46 балл тўплашди.

Аммо Неймар Whoscored баҳолаш тизимига кўра, Испания чемпионатидаги барча футболчилар ўртасида мутлақ 1-ўринни эгаллади. Бразилияликнинг айниқса, ўйинни ташкил этиш хусусияти муносиб баҳоланди. У яна муваффақиятли дриблинг бобида ҳам барча рақибларидан анча ўзиб кетди. Қолаверса, кескинлаштирувчи узатмалар сони ҳам айнан Неймарда кўп бўлди. Бразилиялик юлдуз шунинг баробарида жарима зарбалари ишлашни ҳам қойиллатди - испан лигаси бўйича энг яхши натижа.

«Барселона» нега қарши эмас?Ҳа, Каталония клуби ўз етакчиларидан бирини осонгина қўйиб юборишга мойилдек кўринмоқда. Агар «ПСЖ» чиндан ҳам, унинг учун 222 миллион евро беришга кўнса, ҳеч ким трансфер сабабини ортиқча сўрамаса керак.

Шунинг баробарида каталонияликлар афсусланмайдилар ҳам. Биринчидан, олинган маблағни жуда эффектли сарфлаш имконияти бор (мисол учун, Килиан Мбаппе ҳамда Марко Верратти трансфери анча истиқболли ва фойдали кўринмоқда).

Иккинчидан, клуб раҳбарияти Неймарнинг доимий тарзда тунги клублар ва шунга ўхшаш кечаларда ўзини алоҳида «намоён этиши»дан анча зериккан.

Учинчидан, мураббий Карлес Унсуэ билан юзага келган жанжал футболчига руҳан таъсир қилган бўлиши мумкин. Эсласангиз, «Барса» устози унга Роналдиньонинг ташқи хатти-ҳаракатлар оқибатида юқори савияни тезда йўқотганидан тўғри хулоса чиқариш ҳақида маслаҳат берганди.

Қизиқ...

Неймар трансфери «ПСЖ» учун жами чамаси 600 млн. еврога тушиши мумкин. 222 «лимон» - трансфер тўлови, 175 «лимон» - 5 йиллик маош, 50 «лимон» - футболчи ва отасига бонус (шартномага имзо чекилгани учун).

Айтиш жоиз, Францияда «бойлар учун солиқ» қоидаси мавжудки, сердаромад кишиларга 75 фоизли тариф белгиланган.

Демак, «ПСЖ»нинг Неймарга ваъда қилинган маош (ҳафтасига 670 минг евро)ни тўлиқ бериш учун 5 йил давомида қўшимча 130 миллион сарфлашига тўғри келади. Хуллас, агар умумий суммани 100 евролик купюра билан ўлчасак, 6 тонна пулдан улкан хирмон юзага келади.

P.S.: турли манбаларда трансферни амалга ошиш муддати тўғрисида турли саналар келтирилмоқда. Дейлик, айрим маълумотларга кўра, Неймар масаласи 25 июль (бугун) куни ҳал этилиши мумкин эди.

Хусусан, Radio Catalunya Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиши 95 фоиз ҳал этилгани ва парижликлар унинг учун шартномасида кўрсатилганидек, 222 миллион евро  тўлашларини маълум қилганди. Бироқ сўнгги хабарларга кўра, УЕФАнинг муносабати ушбу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Гап шундаки, Европа футбол уюшмаси парижликларга молиявий «Фэйр-плей» қоидаларини эслатиб, уларни Неймар учун 200 миллион евродан ортиқ тўлаш бунга мос келмаслиги хусусида огоҳлантирди. Бордию, «ПСЖ» умумий қоидаларга амал қилмаса, ҳаттоки, ЧЛдан четлатилиши мумкин. Демак, деярли ҳал бўлган трансфернинг расмийлаштирилиши катта шубҳа остида қолди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:46, 26.07.2017.
Ўқилди: 13043 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.