Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

International Champions Cup. «Ман Сити» «Реал» тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

International Champions Cup мусобақаси доирасида «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасидаги ўйин якунгига етди. Кутилмаганда, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби Гвардиола жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилди. Тенгма-кет кечган баҳснинг танаффусига қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда эса манчестерликлар тўла устунликка эришишди. Айниқса, "шаҳарликлар" стандарт вазиятлардан самарали фойдаланишди. Дастлаб бурчакдан етказилган узатмага Стоунз бош билан зарба берди. "Реал" дарвозабони тўпни ушлаб қола олмади ва Отаменди бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмасдан Кевин де Брюйненинг узатмасидан кейин Стерлинг бирга бир вазиятга чиқиб кетди ҳамда Касильяни доғда қолдирди. Шундан кейин Зидан ёшларга эътибор қарата бошлади, Гвардиола ҳам бошқа футболчиларга ўйнаш имкониятини берди.

Шунга қарамай, тўп назорати "Сити" томонида бўлди ва навбатдаги бурчак тўпидан сўнг Стоунз "Мадрид" дарвозасини ишғол қилди. Баҳс тугашига 9 дақиқа қолганида "Манчестер Сити" чиройли комбинация ташкил қилди ва Иброҳим Диас жарима майдончаси ташқарисидан Месси услубида гол урди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида "Реал" футболчиси Оскар 35 метрлардан жуда чиройли зарба билан жамоасини хунук мағлубиятдан бироз бўлса-да сақлагандек бўлди.

International Champions Cup
МАНЧЕСТЕР СИТИ Англия – РЕАЛ МАДРИД Испания 4:1 (0:0, 4:1)
27 июль, 08.35, «Los Angeles Memorial Coliseum»
Голлар: 1:0 – 52 Отаменди, 2:0 – 59 Стерлинг, 3:0 – 67 Стоунз, 4:0 – 82 Браим Диас, 4:1 – 90 Оскар Родригес.
Манчестер Сити – Эдерсон (Гримшоу, 80), Уокер (Дьюэйни, 70), Компани (Мангаля, 46), Стоунз, Данило (Сане, 80), де Брюйне (Зинченко, 69), Туре (Робертс, 80), Фоден (Насри, 46), Отаменди (Адарабиойо, 80), Габриэл Жезус (Браим Диас, 69), Агуэро (Стерлинг, 46).
Реал Мадрид – Навас (Касилья, 46), Варан (Вальехо, 62), Начо (Асенсио, 62), Марсело (Хакими, 62), Карвахаль (Техеро, 63), Каземиро (Тео, 62), Модрич (Оскар Родригес, 62), Иско (Себальос, 62), Ковачич (Васкес, 62), Бэйл (Маркос Льоренте, 61), Бензема (Майораль, 62).
Огоҳлантиришлар: Туре (29), Начо (33), Карвахаль (41), Насри (88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:27, 27.07.2017.
Ўқилди: 14510 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.