"Ювентус"дан "ПСЖ"га ўтган Дани Алвес янги жамоаси билан соврин ютиб олди.
Франция суперкубогидан ўрин олган "Монако" клубига қарши ўйинда бразилиялик футболчи бир гол уриб, яна бир голга ҳаммуаллифлик қилди. Натижада, жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу Алвеснинг фаолиятидаги 37-соврин бўлди. 34та совринни у клублари билан, яна 3та совринни Бразилия терма жамоаси билан қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, клублари билан соврин ютиб олиш бўйича рекорд "ПСЖ" футболчиси Максвеллга тегишли - 37та.