Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Европа чемпионати қаҳрамонларининг тарихи (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ 1978-1996 йиллар оралиғида ўтказилган U-21 тоифасидаги Европа чемпионатида олий индивидуал соврин - «Олтин тўп»га эга чиққан футболчиларга тўхталиб, энг яхши мақоми уларга қандай таъсир қилганини кўриб чиққан эдик.

Бугун ўша мақоланинг давоми ўлароқ, Евро-98 ва ундан кейинги турнирлар бош лауреати сифатида эътироф этилган     ўйинчиларга эътибор қаратамиз. Хўш, U-21 тоифасидаёқ яққол кўзга ташланиб, нуфузли соврин ютганлар кейинчалик буни нечоғли оқлашган? 

ЕВРО-98 (U-21)

Франсеск АРНАУ (Испания)

23 ёш, «Барселона»

Турнирда: 3та ўйин

42 ёш, «Малага»

спорт директории

Испания терма жамоасида: -

Ютуқлари: Испания суперкубоги соҳиби; Испания кубоги соҳиби; Кубок эгалари кубоги соҳиби; Испания чемпиони; Интертото кубоги ғолиби

Арнау ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига «Барселона» асосий таркибида ўйнаш тажрибасига эга футболчи сифатида борди. Умуман, унга испан футболи келажак умиди сифатида қарашганди. Бироқ Франсеск ҳар қанча уринмасин, «Камп Ноу»да бош ролларга кўтарилмади ва барча турнирлар ҳисобидан «Барса» таркибида 32 марта майдонга тушгач, 2001 йили «Малага»га ўтди. Кейинги 10 йил давомида «анчоуслар» либосини 137та ўйинда кийди ва мавсум-2015да клуб спорт директорига айланди.

 

ЕВРО-2000 (U-21)

Андреа ПИРЛО (Италия)

21 ёш, «Интер»

Турнирда: 4та ўйин, 3та гол

38 ёш, «Нью-Йорк Сити» вакили

Италия терма жамоасида: 116та ўйин, 13та гол

Ютуқлари: Италия кубоги соҳиби (2 марта); ЧЛ ғолиби (2 марта); Европа суперкубоги эгаси (2 марта); Италия чемпиони (6 марта); Италия суперкубоги соҳиби (3 марта); жаҳон чемпиони; Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби

Пирло Европа чемпионати вақти «Интер»га тегишли эди, аммо ўша мавсум ижара келишуви асосида «Реджина»да ўйнаган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида майдонга тушган бўлажак «Маэстро» турнир доирасидаги 4та ўйинда 3та гол уриш баробарида словакларга қарши баҳсда қизил карточка ҳам олганди. Эътиборлиси, Пирлога буюк фаолияти давомида «А» сериясининг 3та гранди («Интер», «Милан» ва «Ювентус») сафида ҳам ўйнаш насиб этди ва энди «Нью-Йорк Сити»да нафақага ҳозирланмоқда.

 

ЕВРО-2002 (U-21)

Петр ЧЕХ (Чехия)

20 ёш, «Спарта»

Турнирда: 5та ўйин

35 ёш, «Арсенал» аъзоси

Чехия терма жамоасида: 124та ўйин

Ютуқлари: Англия чемпиони (4 марта); Англия Лига кубоги соҳиби (3 марта); Англия суперкубоги соҳиби (3 марта); Англия кубоги соҳиби (5 марта); ЧЛ ғолиби; ЕЛ ғолиби

Чех айнан ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида кўрсатган ишончли ўйинларидан сўнг Праганинг «Спарта»сидан «Ренн»га ўтди. Чаққон кипер Францияда ҳам узоқ ушланиб турмади ва «Челси» либосини кийиб, нафақат клуб, балки бутун жаҳон футболи афсонаси даражасига чиқди. 2015 йил ёзда эса тажрибали дарвозабоннинг жонажон жамоасидан кетишига тўғри келди ва у «Арсенал»ни танлади.

 

ЕВРО-2004  (U-21)

Альберто ЖИЛАРДИНО (Италия)

21 ёш, «Парма»

Турнирда: 4та ўйин, 4та гол

35 ёш, «Пескара» аъзоси

Италия терма жамоасида: 57та ўйин, 19та гол

Ютуқлари: жаҳон чемпиони; ЧЛ ғолиби; Европа суперкубоги соҳиби; Хитой чемпиони

Жилардино - катта умид уйғотган, бироқ ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш этолмаган италиялик ҳужумчилардан бири. Ҳа, у кўплаб ажойиб мавсумларни бошдан ўтказди, аммо мухлислар анча кўп нарса кутишганди, барибир. Эътибор беринг, Альберто ютган илк жиддий соврин - бу ЖЧ олтин медали. Ҳужумчи шундан сўнг «Милан» сафида яна 3та совринга эга чиқди. «Россонерлар» билан хайрлашганидан кейин эса «Фиорентина» ва «Женоа» шарафини ҳимоя қилди, Хитойга бориб, маҳаллий чемпионат ғолиби бўлди ва яна ўз юртига қайтди. Шу йил январда эса «Пескара» билан шартнома тузди.

 

ЕВРО-2006 (U-21)

Клаас-Ян ХУНТЕЛАР (Голландия)

22 ёш, «Аякс»

Турнирда: 5та ўйин,

4та гол

33 ёш, «Аякс»

Голландия терма жамоасида: 76та ўйин, 42та гол

Ютуқлари: Голландия кубоги соҳиби (2 марта), Голландия суперкубоги соҳиби (2 марта); Германия кубоги соҳиби; Германия суперкубоги эгаси

Иқтидорли ҳужумчи Евро-2006гача «Аякс»да ўйинлари сонидан ҳам кўпроқ гол урди. Қитъа биринчилиги финалида эса «дубль» қайд этиб, Украина термаси умидини «кўмди». Аммо «Реал» сафига қўшилиш Хунтеларга омад келтирмади, «Милан»га трансфери ҳам самара бермади. У фақатгина «Шальке»да бироз кўзга ташланди, аммо барибир, ҳамма кутган даражада юлдуз бўлолмади. Шу ёзга келиб, «Аякс»га қайтганини инобатга олсак, Клаас-Ян ҳам бутсаларини михга илишни ўйламоқда, чоғи.

 

ЕВРО-2007 (U-21)

Ройстон ДРЕНТЕ (Голландия)

20 ёш, «Фейеноорд»

Турнирда: 5та ўйин,

1та гол

30 ёш, футболчилик фаолиятини тугатди

Голландия терма жамоасида: 1та ўйин

Ютуқлари: Испания чемпиони; Испания суперкубоги эгаси

Узун сочли чап қанот вакили Евро-2007да шу қадар мазмунли ўйнадики, «Реал» раҳбарияти уни сотиб олишни пайсалга солмади. Бироқ «Қироллик клуби» бағридаги 5 йиллик давр самарасиз кетди. Дренте бу орада «Эркулес» ҳамда «Эвертон»да ижара келишувларини ўтади ва барчаси Владикавказнинг «Алания»си сафига қўшилиши билан якунланди. Ройстон шундан сўнг «Рединг», «Шеффилд Уинсдей», «Қайсариспор» каби клубларда ўзини намоён қилишга уринди, яна бефойда. «Бани Яс» (БАА) эса Ройстон учун охирги жамоа бўлди. Хуллас, 30 ёшли голланд айни пайт рэп билан шуғулланмоқда.

 

ЕВРО-2009 (U-21)

Маркус БЕРГ (Швеция)

20 ёш, «Гронинген»

Турнирда: 4та ўйин,

7та гол

30 ёш, «Ал-Айн» аъзоси

Швеция терма жамоасида: 47та ўйин, 12та гол

Ютуқлари: Швеция чемпиони; Греция кубоги соҳиби

Маркус Берг Евро-2009да мутлақ «ҳокимлик» ўрнатди. Зеро, у турнирнинг энг яхши футболчиси мақомини олишдан ташқари, «Олтин бутса» совринини ҳам бегона қилмади. Бу ёрқин келажакка нишона эди. Бироқ унга ярим финалда Англия  терма жамоаси дарвозасига пенальтидан гол уролмагани салбий таъсир қилди, шекилли. Хуллас, Берг кейинги 4 мавсум ПСВ ва «Гамбург»да тўп суриб, 111та ўйинда 24тагина гол билан кифояланди. Грециянинг «Панатинаикос» клубига ўтгач, ҳужумчи бирозгина жонланди - 151та ўйинда 95та гол. Бироқ унга янги «Хенрик Ларссон» сифатида қарашганди...

 

ЕВРО-2011 (U-21)

Хуан МАТА (Испания)

23 ёш, «Валенсия»

Турнирда: 5та ўйин, 2та гол

29 ёш, «МЮ» аъзоси

Испания терма жамоасида: 41та ўйин, 10та гол

Ютуқлари: Испания кубоги соҳиби; жаҳон чемпиони; Англия кубоги эгаси (2 марта); ЧЛ ғолиби; Европа чемпиони; ЕЛ ғолиби (2 марта); Англия суперкубоги соҳиби; Англия Лига кубоги эгаси

Диққат қилинг, Хуан Мата ёшлар турнирида катталар ўртасидаги жаҳон чемпиони сифатида қатнашди. Европа биринчилигидан сўнг уни «Челси» сотиб олди ва испан йигити ЧЛ ҳамда ЕЛда зафар қучиш баробарида Киев финалида гол уриб, миллий жамоасининг Евро-2012 ғолиби бўлишига катта ҳисса қўшди. Мата кейинчалик «МЮ» билан шартнома тузди ва аввалги мавсум 3та соврин ютди.

 

ЕВРО-2013 (U-21)

Тьяго АЛЬКАНТАРА (Испания)

22 ёш, «Барселона»

Турнирда: 5та ўйин, 3та гол

26 ёш, «Бавария» аъзоси

Испания терма жамоасида: 21та ўйин

Ютуқлари: Испания чемпиони (4 марта); Испания кубоги соҳиби (2 марта); ЧЛ ғолиби (2 марта); Испания суперкубоги эгаси (3 марта); Европа суперкубоги соҳиби (3 марта); Германия чемпиони (4 марта); Германия кубоги соҳиби (2 марта); Германия суперкубоги эгаси

«Янги Хави» аслида Бразилия миллий жамоасини танлаши мумкин эди, бироқ у халқаро аренада Испания шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрди. Айтиш жоиз, Тьяго ўша Европа чемпионати финалида «хет-трик»ка эришиб, итальянларга имконият қолдирмаганди. Ёшлар ўртасидаги чемпионатдан сўнг асли бразилиялик йигит «Барселона» захирасида ўтиришни истамаслигини айтиб, Хосеп Гвардиола ортидан «Бавария»га йўл олди. Ҳозирда Алькантаранинг ишлари чакки эмас - аввалги мавсум бундеслига бўйича энг яхши ижрочилардан бири бўлди.

 

Вильям КАРВАЛЬО (Португалия)

23 ёш, «Спортинг» Л.

Турнирда: 5та ўйин

28 ёш, «Спортинг» Л. Аъзоси

Португалия терма жамоасида: 37та ўйин, 1та гол

Ютуқлари: Португалия кубоги соҳиби; Европа чемпиони

Португалиялик ёшлар 2 йил олдинги қитъа биринчилиги доирасидаги 5та ўйинда атиги 1та гол қўйиб юборишди ва бунда айнан таянч зонасидан жой олиб, майдон марказини бутунлай назорат қилган Карвальонинг хизматлари катта. Вильям яна бир йилдан кейин катталар ўртасида Европа чемпиони бўлди. Гарчи Кар-вальони анчадан буён тинмай топ-клубларга «жўнатаётган» бўлсаларда, у ҳамон жонажон жамоаси - «Спортинг»- (Лиссабон)га содиқ қолмоқда.

 

ЕВРО-2017 (U-21)

Дани СЕБАЛЬОС (Испания)

Ютуғи: -

Польша мезбонлик қилган Евро-2017 немисларга аталди, аммо асосий индивидуал соврин Испания термаси вакили Дани Себальосга насиб этди. «Бетис» тарбияланувчиси яқиндагина «Реал» билан шартнома тузди. Демак, унинг нималарга эришишини вақт кўрсатади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:56, 30.07.2017.
Ўқилди: 7027 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.