Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ўзбекистон Кубоги яримфинали. “Локомотив” – “Насаф” (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 2017 яримфинали доирасида “Локомотив” билан “Насаф” беллашади.

“Насаф” бу билан ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Ўзбекистон кубоги яримфиналида иштирок этади. Жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг мураббийлик фаолиятидаги олтинчи яримфинал бўлади.

2003 йилда "Насаф" "Навбаҳор" билан яримфиналда куч синашган ва илк марта финалга чиққан.

2011 йили “Насаф” яримфиналда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок яримфиналида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига (0:1, 1:1) кўра, “Бунёдкор” кубок финалчисига айланган. 2016 йили “Насаф” яримфиналда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1), финалга чиққан.
Бу йил “Насаф” кубок яримфиналида иккинчи марта “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. Эсингизда бўлса, 2015 йилги яримфиналда айнан "Насаф" “Локомотив” жамоасини (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

2015 йилги ярим финал учрашувларини эсга оламиз. Ўша йилги ярим финалнинг дастлабки учрашуви Қаршида бўлган. Унда "Насаф" “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган. Учрашувдаги голларни биринчи бўлимда Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоев киритишган.
Жавоб учрашуви 15 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда “темирйўлчилар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Марат Бикмаев бўлган. Ҳар иккала учрашув ҳисобига кўра, “Насаф” финалга йўл олган. Демак, мазкур жамоалар ўз тарихида иккинчи марта яримфиналда туқнаш келишмоқда.

Яна қизиқарли фактлардан бири шуки, ҳозирги пайтда "Насаф" шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали яримҳимоячимиз Жасур Ҳасанов 2015 йилги яримфинал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ҳозирги пайтда “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев эса, “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг яримфинали дастлабки учрашуви, "Локомотив" стадионида 2 август чоршанба куни соат 19:30да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:51, 31.07.2017.
Ўқилди: 3736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.