Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Милан» тарихидаги энг қиммат трансферлар

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччини сафига қўшиб олиш орқали ўз тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига қўл урди.

Мазкур келишувдан сўнг Soccer.ru сайти ижодкорлари «россонери»нинг бундан аввалги харидларига алоҳида тўхталди.

Дарвозабон:

Нельсон Дида (5,5 млн. евро - «Крузейро»)

«Милан» тарихидаги энг қиммат дарвозабон. Европага сафарини Швейцариянинг «Лугано» клубидан бошлаган кипер мавсум давомида умуман майдонга тушмади. Натижада ватанига қайтиб, бир мавсум «Крузейро» шарафини қимоя қилди. Шундан сўнг Дида «россонери» сафига келиб қўшилди ва клубнинг асосий дарвозабони сифатида ажойиб саккиз мавсумни ўтказди. Бразилиялик дарвозабон «Милан» сафида икки марта ЕЧЛ, бир марта УЕФА суперкубогида ғолиб бўлди, «А» серияси, Италия кубоги ва Италия суперкубоги совринларини бир мартадан қўлга киритди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки марта зафар қучди.

Ҳимоячилар

Рикардо Родригес (18 млн. евро - «Вольфсбург»)

Швейцариялик ҳимоячи «А» сериядаги саргузаштларини бошлашга тайёр турибди. Рикардонинг иқтидорига ҳеч ким шубҳа қилмайди, ҳозирда у ўзининг энг юқори спорт формасида. 24 ёшли футболчини қўлга киритиш учун Каталония гранди «Барселона» ва АПЛнинг бир қатор клублари даъвогар эдилар. Рикардо «россонери»ни танлади ва клуб тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бирига айланди. Унинг трансфери «Милан» учун омадли келишини кутиш мумкин.

Алессио Романьоли (25 млн. евро - «Рома»)

«Милан»нинг ўтган мавсумдаги икки хариди топ-10таликка кирганди. Бу трансферлар Карлос Бакка ва Алессио Романьоли эди. 22 ёшли ҳимоячи жамоа сафига қўшилгач, унинг ижобий хислатларини намо­йиш этиб, ҳимоя марказининг асосий бўғинларидан бирига айланиши кутилганди. Тўғри, Романьоли ёмон ўйин кўрсатгани йўқ, лекин унга бирга ўйнайдиган яхши салоҳиятли шерик ҳам керак-да.

Алессандро Неста (30,5 млн. евро - «Лацио»)

Неста «Милан» тарихидаги қиммат уч футболчининг бири ҳисобланади. Ҳа, бу трансфер амалга ошганига анча бўлди. Ўша вақтда 30 миллион сарфланган ҳимоя­чи ўз ўйинлари билан бу суммани тўлиқ оқлаган. Алессандро «Лацио»нинг ёш афсонаси эди. Клуб билан у «А» серия чемпионига айланган ҳамда УЕФА кубогининг финалига қадар етиб борганди. «Милан»га эса анча тажрибали футболчи сифатида келиб, афсона даражасигача етди. Иқтидорли ҳимоячи Мальдинининг доимий ҳамроҳи эди.

Кахабер Каладзе (16 млн. евро - «Динамо» К.)

Ўтган мавсум якунлангач, «Милан» 18 млн. евро эвазига марказий ҳимоячи Мусаккиони сотиб олди. Унинг нархи Каладзеникидан қимматроқ, аммо грузия­лик ҳимоячининг жамоага қилган хизматлари ҳамда ҳурмат юзасидан мазкур рамзий термадан Мусаккио эмас, Каладзе жой олди. Ҳозирги кунда сиёсат билан шуғулланаётган Каха ўз вақтида кучли универсал ҳимоячилардан бири бўлган. У Анчелотти қўл остида шуғуллана бошлаганда мукаммал даражадаги футболчига айланганди. Каладзе «Милан» билан икки марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган. Грузия футболида ҳозир Кахага ўхшаш футболчилар деярли йўқ.

Ярим ҳимоячилар

Андреа Пирло (18 млн. евро - «Интер»)

Италиялик маэстро дастлаб «Интер» сафида кўриниш берди. Ёш Пирлони 18 миллион евро эвазига ҳамшаҳрига сотиб юборган «нерадзурри» хатога йўл қўйди. Таянч зонасида ҳаракатланадиган Андреа мукаммал футболчи бўлиб етишди. «Қизил-қоралар» сафида ўн йил давомида майдонга тушган плеймейкер икки марта Чемпионлар Лигасида, худди шунча марта «А» сериясида ғолиб чиқди. Умумий ҳисобда «россонери» билан 9та совринга эга бўлди. Бундан ташқари, Пирло Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланди. Айтиш жоиз, «Милан» тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бор-йўғи 18 миллион евро эвазига қўлга киритилганди. Ҳозир эса бундай суммага ўртаҳол ҳимоячи топиш ҳам қийин.

Руй Кошта (42 млн. евро - «Фиорентина»)

«Милан» сотган энг қиммат футболчи - Кака. Бразилиялик футболчи «Реал» сафига 65 миллион евро эвазига ўтган. Руй учун миланликлар «Фиорентина» ҳисобига 42 миллион евро ўтказиб беришди. Бу трансфер 2001 йил амалга ошганини инобатга олсак, ҳақиқатан ҳам жуда қиммат келишув бўлганини айтиш мумкин. «Милан» таркибида беш мавсум тўп сурган Руй «А» серияси, Италия кубоги ва суперкубоги, ЕЧЛ, УЕФА суперкубоги турнирларида ғолиб бўлди.

Кларенс Зеедорф (22,5 млн. евро - «Интер»)

Яна бир омадли трансфер, ён қўшнидан сотиб олинган футболчи. Зеедорф «Милан» таркибида 10 йил ўйнади ва худди Пирло каби қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. Кларенс майдонда ўзини етакчилардек тутиши ҳамда «қора ишчи» сифатида жамоа тарихидаги энг кучли легионер футболчига айланди - ажойиб харид. Зеедорф шубҳасиз, ўзига сарфланган пулларни ортиғи билан оқлади.

Ҳужумчилар

Филиппо Инзаги (37 млн. евро - «Ювентус»)

Бакка, Ибрагимович ёки Жилардинони кутгандирсиз? Йўқ, Филиппо «Милан»нинг кўп маблағ сарфланган футболчилари рўйхатида юқорироқдан жой эгаллаган. Инзагининг «Ювентус»ни тарк этишида бироз тушунмовчиликлар юзага келганди, бироқ унинг кейинги фаолияти омадли кечиб, ўйинлари билан Суперпиппо лақабини олишга муяссар бўлди. Ҳужумчи жамоа сафида 200дан ортиқ учрашувларда майдонга тушиб, 100га яқин гол муаллифига айланди. «Милан» таркибида ўн бир мавсумни ўтказган Инзаги мудом асосий таркиб футболчиси бўлмасди, аммо жуда муҳим голлари билан мухлислар қалбидан жой олган.

Андрей Шевченко (23 млн. евро - «Динамо» К.)

Украиналик афсона ҳозирда ўз юртининг миллий терма жамоасини бошқармоқда. Шевченко «Милан» тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири бўлганлиги ҳеч ким сир эмас. Айниқса, «Милан дербиси» ва бошқа муҳим учрашувлардаги голлар унинг учун сарфланган пуллар бесамар кетмаганлигидан дарак берарди. Берлускони ва Галлиани ҳам «Динамо»га тўланган 23 миллион евро учун мамнун эдилар. Кейинчалик «Челси» хўжайини Роман Абрамович Андрейни 30 миллион евро эвазига ўз жамоасига жалб этди. Аммо бу қарор хато бўлди ва футбол жамоатчилиги ажойиб ҳужумчисини йўқотди.

Андре Силва (38 млн. евро - «Порту»)

Португалиялик иқтидорли ҳужумчи энди «Милан» тарихидаги энг қиммат трансферлар рўйхатида учинчи ўринда туради. Кўрамиз, «россонери» яна бир Руй Коштага пул сарфладими ёки ўзининг янги Шевченкосини топдими? 38 миллион евро - миланликлар учун кичик сумма эмас, жамоанинг янги хўжайинлари жуда сахий чиқишди ва бундай юришларни яна кўрсак ажабмас. Сўнгги кунларда Диего Костанинг Миланда пайдо бўлиши ҳақида кўп гапирилди. Андре Силва испаниялик ҳужумчи каби тажрибага эга эмас, аммо ёш, келажаги порлоқ футболчилар қаторида зикр этилмоқда.

БОНУС

Леонардо бонуччи (42 млн. евро - «Ювентус»)

Италия терма жамоаси ҳимоячисининг «россонери» сафига ўтиши «Милан» яна йирик трансферларга алоҳида эътибор қаратаётганига яна бир далил. Леонардо Бонуччининг хариди бонусларни қўшиб ҳисоблаганда миланликларга 42 миллион еврога тушди. Албатта, мудофаа чизиғидаги муаммолар бу футболчи ҳисобига тўлдирилиши муқаррар. Шуниси аниқки, энди ҳар сафар «Милан» сотиб олган қимматбаҳо ўйинчилар ҳақида мақола тайёрланганда, Бонуччининг қанча суммага «қизил-қора» либосни кийганига алоҳида эътибор қаратилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:37, 31.07.2017.
Ўқилди: 8991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.