"Барселона" раҳбарияти Неймарнинг 2 август кунидан бошлаб, жамоа машғулотларига қўшилишини кутмоқда.
BBC хабарига кўра, айни пайтда футболчи турли реклама тадбирларида иштирок этиш учун отаси билан Хитой сафарида бўлиб турибди. Бироқ, режага кўра, у 2 август куни жамоа қароргоҳига қайтиши шарт.
Аввалроқ, 2 август куни "ПСЖ" Неймар билан шартнома имзолаганини эълон қилиши ҳақида хабарлар чиққан эди.