Кириш Регистрация

Англияда янги мавсумдан бошлаб, пенальтилар сериясида АВВА тизими қўлланади

Баҳо:
+ | -

Англия футболининг 2017/18 мавсумидан бошлаб, пенальтилар сериясининг янги услуби - АВВА қўлланади.

Унинг моҳияти шундаки, дастлабки зарбадан сўнг, жамоалар навбатма-навбат эмас, балки икки мартадан пенальти тепади. (АВВА - А - биринчи жамоа зарбаси, В - иккинчи жамоа зарбаси). Бу эса дастлабки зарбани амалга оширган жамоани руҳий устунликдан маҳрум қилади ва сериянинг янада қизиқарли ўтишини таъминлайди.

Англия футбол лигаси хабарига кўра, бу тизим 8-9 август куни бошланадиган Лига кубоги мусобақасида қўллана бошлайди ва барча мусобақаларга жорий қилинади.

АВВА тизими шу йил ёзида УЕФА томонидан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатларида синов тариқасида қўллаб кўрилди ва муваффақиятли деб топилди.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 22:11, 31.07.2017.
Ўқилди: 5592 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик